Табиат      Бош саҳифа

Она ер мўъжизаларини мужассам этган музей

Табиат – энг буюк ва энг қизиқарли мўъжиза. Бу мўъжизанинг ажойиб кўринишларини ўзида мужассам этган маскан ҳақида эшитганмисиз? Пойтахтимизда ана шундай ажойиб жой бор. Бу – геология музейи.

Она ер мўъжизаларини  мужассам  этган музей

Бу ерда табиатнинг чинакам хазиналари намуналарини кўришингиз мумкин. Уларнинг ҳар бири инсониятнинг табиат билан боғлиқ энг чуқур билимлари – ер қаъридаги сирли бойликлар, геологик жараёнлар моҳиятини ўзида мужассам этади. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир артефакт инсоният тафаккурининг, изланишининг мевасидир.

Тошкентда дастлаб 1988 йилда Хадра майдонида мўъжазгина геология музейи бунёд этилган эди. Ушбу бино Геология вазирлигига қарашли «Илмий ишлаб чиқариш ва ўқув маркази» сифатида фаолият юрита бошлади. Музейда геология соҳасида таҳсил олаётган талабаларга ўқув машғулотлари ўтилди. Ёшларни геология соҳасига қизиқтириш, уларга ер ости ва ер усти фойдали қазилмаларини топишни ўргатиш мақсадида ўқувчилар ўртасида «Ёш геолог» олимпиадаси ҳам ўтказилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 июнда қабул қилинган «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ушбу соҳада катта ўзгаришлар бўлди. Жумладан, давлат геология музейининг халқаро талабларга мувофиқ жиҳозланган янги биноси фойдаланишга топширилди ва куни кеча ушбу музейнинг янги биноси расман иш бошлади.

Музейнинг кўргазма заллари учта қаватни эгаллаган бўлиб, умумий 50 мингга яқин экспонатларни ўз ичига олади. Биринчи қаватда геологис жараёнлар, континентлар ҳаракати, қадимги сув ости дунёси, космик тарози ва Ўзбекистон геологияси ривожига ҳисса қўшган инсонлар ҳақида маълумот ва экспонатлар бор. Иккинчи қаватда динозаврлар парки, Ўзбекистоннинг фойдали қазилмалари, манзарали тоғ жинслари, ғор ҳамда номаъдан фойдали қазилмалар, учинчи қаватда эса «Ўзбекгидрогеология» экспозицияси, халқаро кўргазмалар зали, «Ўзбек геология қидирув» экспозицияси ва геологларнинг шахсий коллекциялари ўрин эгаллаган.

Музейга келган томошабинларга малакали гидлар томонидан зарур маълумотлар берилиши музейнинг ўзига хос томонларидан бири ҳисоб­ланади. Шунингдек, музейга ташриф буюрган инсонларнинг ёши, қизиқишини инобатга олган ҳолда, экскурсия етакчилари томонидан Ернинг пайдо бўлишидан то ҳозирга қадар бўлган ҳодисалар, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, геологик намуналардан ҳикоя қилувчи махсус экскурсиялар ўтказиш режалаштирилган.

Давлат геология музейининг замонавий талабларга жавоб берадиган янги заллари Ўзбекис­тонда соҳага оид бой табиий ресурсларни ўзида жамлаб жамоатчиликка кенг тарғиб қилишда янги қадам бўлиши, шубҳасиз. Музейдан ўрин олган тоғ маъданлари ва минераллар, республикамиздаги мавжуд ва фаолият олиб бораётган конларнинг эталон коллекциялари турли давлатлардан келган меҳмонлар, соҳага қизиқувчи ёш мутахассисларда Ўзбекистоннинг геология соҳаси ҳақида тўлиқ тасаввур уйғота олади.

 

Машҳура НАСРИДДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔22

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔22

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 22    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 22    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар