Табиат      Бош саҳифа

Оилавий тарбиянинг муҳим қисми экологик қадриятларга асосланади

Замонавий даврда инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири бу – экологик хавф-хатарларнинг чуқурлашуви ва атроф-муҳитга нисбатан бепарволикдир.

Оилавий тарбиянинг  муҳим қисми  экологик қадриятларга асосланади

Технологик тараққиёт, урбанизация, саноатнинг кенгайиши, ресурслардан самарасиз фойдаланиш каби жараёнлар ер, сув, ҳаво ва биологик хилма-хилликнинг издан чиқишига сабаб бўлмоқда. Бундай таҳликали вазиятда жамиятда экологик маданият ва қадриятларни шакллантириш, аввало, инсон тарбиясининг илк пойдевори саналган оилада бошланиши лозим.

 

Экологик қадрият нима?

Экологик қадрият – бу инсоннинг табиатга, унинг ресурсларига, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига, экологик мувозанатга нисбатан масъулиятли ва ҳурматли муносабатини ифодалайдиган ахлоқий, эстетик, фалсафий ва амалий ёндашувлар тизимидир. Бу қадриятлар орқали инсон ўз ҳаракатларининг атроф-муҳитга таъсирини англайди ва уни асрашни ўзининг ижтимоий бурчи деб билади.

 

Экологик қарашлар нималардан иборат?

Оилавий тарбия бу – болаларнинг шахсияти, дунёқараши, ҳаётий қадриятлари шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнайдиган ижтимоий муҳит. Бола илк билим ва кўникмаларни, ахлоқий тамо­йилларни айнан оиласида ўзлаштиради. Шундай экан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга меҳр-муҳаббат билан қараш, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш каби кўникмалар ҳам айнан оилада шаклланиши зарур.

Агар ота-она табиатга эътиборли, экологик жиҳатдан саводли бўлса, бу ҳолат бевосита фарзандларнинг ҳам фикр ва хатти-ҳаракатларида акс этади. Масалан, ота-онанинг чиқиндиларни ажратиб ташлаши, энергияни тежаб ишлатиши, яшил ҳудудларда сайр қилишни қадрлаши, ҳайвонларга меҳр кўрсатиши – булар барчаси болалар учун ўрнак бўлади.

Оилада экологик қадриятларни шакллантиришнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, қуйида уларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Шахсий намуна орқали: болалар кўпроқ гапларга эмас, ота-онанинг ҳаракатларига эътибор беришади. Шу боис экологик қадриятларни сингдиришда ота-онанинг шахсий намунаси асосий воситадир. Фарзандлар энергияни тежаш, сувни беҳуда сарфламаслик, пластикдан камроқ фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонотга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби амалий ҳаракатлар орқали кўп нарсани ўрганади.

Биргаликдаги фаолият: оила бўлиб дарахт экиш, гул парваришлаш, чиқиндиларни ажратиш, табиат қўйнига саёҳатлар уюштириш орқали фарзандларда табиатга меҳр уйғотилади. Бу каби машғулотлар нафақат экологик билимларни беради, балки оилавий бирликни ҳам мустаҳкамлайди.

Экологик саводхонликни ошириш орқали: фарзандларга ёшлигидан экологик ҳикоя ва эртаклар, илмий-оммабоп китоблар, ҳужжатли фильмлар орқали табиат ҳақидаги дастлабки билимларни бериш, экологик муаммолар ва уларнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш муҳимдир. Бу орқали улар ҳаётий танловларида экологик масъулиятни ҳисобга олишни ўрганади.

Экологик масъулиятни шакллантириш орқали: бола ўзининг ҳар бир хатти-ҳаракати табиатга таъсир кўрсатишини англаб етиши керак. Мисол учун, чироқни беҳуда ёқиб қўймаслик, пластик қопларни қайта ишлашга топшириш, ортиқча сув сарфламаслик каби оддий амаллар фарзандда «мен табиат олдида жавобгарман» деган туйғуни шакллантиради.

 

Экологик тарбия

Бизнинг халқимизда табиатга бўлган ҳурмат қадимдан мавжуд бўлиб, халқ оғзаки ижодида, урф-одатларда, турмуш тарзида ўз аксини топган. «Она табиат» деган ибора, «дарахт эккан – савоб олади», «ерга меҳр қил – ер сени боқади» каби мақоллар халқнинг экологик тафаккури юқори бўлганидан дарак беради. Ушбу қадриятларни замонавий экологик таълим билан уйғунлаштириб оилавий тарбияга тадбиқ этиш муҳимдир.

Бугунги рақамли ва тезкор замонда болалар кўпроқ виртуал оламда яшамоқда. Шу боис экологик қадриятларни шакллантиришда ота-оналар замонавий воситалардан – экологик иловалар, онлайн ўйинлар, анимациялар ва бошқа технологиялар орқали ҳам фойдаланишлари мумкин. Масалан, фарзанд билан бирга «экологик из»ни ҳисоблаш, яшил технологиялар ҳақида кўрсатувлар томоша қилиш ёки экологик лойиҳаларда иштирок этиш – замонавий усулларнинг самарали намуналаридир.

Оилавий тарбия орқали сингдирилган экологик қадриятлар инсонни ҳаёти давомида табиат билан уйғун яшашга, масъулиятли қарорлар қабул қилишга, жамиятда экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилади. Аслида экологик муаммоларнинг илдизи инсон онгидаги бепарволик ва истеъмолчилик қарашларидадир. Шундай экан, фарзандларга соғлом экологик дунёқараш бериш орқали биз келажак авлодни табиий бойликларимизни асрашга тайёрлаймиз.

Экологик қадриятлар оилавий тарбиянинг ажралмас қисми бўлиши керак. Ота-она томонидан берилган эътибор, тарбия, билим ва меҳр билан вояга етган фарзандлар келажакда табиатни асрайдиган, экологик жиҳатдан масъулиятли шахс бўлиб етишади. Зеро, соғлом жамият ва соғлом табиат сари илк қадам оиладан бошланади. Ҳар бир оила экологик қадриятлар тарғиботчисига айланса, бу кичик ҳаракатлар катта ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади.

 

Адамбой МАШАРИПОВ,

Урганч давлат университети доценти,

ЎЭП фаоли




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔49

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔52

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔45

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 49    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 52    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 45    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 75    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 57    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар