Табиат      Бош саҳифа

Чашма – икки халқнинг табиий бойлиги

Сўхдаги ўрганишларимиз чоғида туманидаги қатор таълим масканлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларида бўлдик. Сўхга келган барча бу ердаги мўъжизакор Чашмага бориб, булоқ сувидан ичмай қайтмайди. Биз ҳам Чашманинг тарихи билан қизиқдик.

Чашма –  икки халқнинг табиий  бойлиги

Сўхликлар турмуш тарзида ҳам бошқа халқлар қатори сув ўзига хос муқаддас унсур сифатида эъзозланган. Бунинг учун табиий сув манбалари –дарёлар, кўллар, булоқлар, ҳаттоки ёмғиру қорлар сувини эъзозлаш билан боғлиқ халқона урф-одатлар шаклланган. Асрлар оша наслдан наслга мерос ўтиб келмоқда бу қадриятлар.

Сўх Чашмаси ўзининг тоза, шифобахш суви билан нафақат юртимиз ҳудудида, балки унинг ташқарисида ҳам шуҳрат қозонган. Қайнар булоқ Сўх воҳасининг шарқий қисмида жойлашган.

Сўх Чашмаси шифобахш сувини «Минг дардга даво» деб ҳисоблашади. Унинг таркибида натрий, сулфат, хлор, магний, калций, олтин, кумуш ҳамда яна бошқа бир қатор фойдали кимёвий унсурлар борлиги мутахассислар томонидан аниқланган.

Сўх Чашмасининг шифобахш суви дунёдаги тенги йўқ, экологик тоза ҳамда дармонбахш саналиб, олимлар тавсияси билан ошқозон-ичак, ошқозон ости бези (панкреатит), гепатит, гастрит, холецистит, қандли диабет каби касалликларнинг олдини олиш ва даволашда қўлланилиши мумкин экан. Қиш ёки ёз мавсумида ҳам Сўх Чашмаси бир хил ҳароратини сақлаб туриб, бир дақиқада 200 литр сув чиқиб туради.

Тарихий манбалар, айниқса археологик топилмалар гувоҳлик беришича, Сўх Чашмаси қадим даврларда қадимий аждодларимиз томонидан ўзлаштирилиб, унинг атрофида яшаш манзилгоҳлари қурилган. Академик Ўткир Исломовнинг кўп йиллик археологик изланишлари натижасида, Селунғир, Обишир ғорлари, ҳамда Чашма каби очиқ масканларидан топилган маданий қатламлар ҳамда қадимий қабристон бу масканлар 1,5 млн йил олдин ибтидоий одамлар томонидан ўзлаштирилганидан далолат беради.

Сўх Чашмаси сувининг ҳаётбахш, шифобахш хусусиятлари ҳамда қадимдан суғориш учун фойдаланиб келинаётгани сабабли асрлар давомида маҳаллий халқ орасида у ҳақида турли ривоят ва афсоналар пайдо бўлган.

Ҳар йили Наврўз байрамини нишонлаш олдидан маҳаллий анъанага мувофиқ Сўх Чашмасидан тарқаладиган ариқлар ҳашар йўли билан тозаланади. Ушбу ҳашар бошланишидан олдин ҳўкиз ёки қўчқор қурбонлик қилиниб, элга ош берилади. Бу эса инсонларнинг бирдамлиги, табиатга бўлган масъулиятидан дарак беради.

Куни кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Тошиев раҳбарлигида ўтказилган қўшма йиғилишда «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди. Учрашувда «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим ҳамда давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартномани мувофиқлаштириш ва имзолашга келишиб олинди.

Бу тарихий келишув нафақат икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайди, балки «Чашма»ни икки халқнинг умумий бойлиги сифатида асраб-авайлашга йўл очади.

 

Жавлон АБДУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар