ҚИЗАЛОҚНИНГ ТИЛАГИ
Шифохона даҳлизида шеригимни кутиб тургандим, бирдан тез ёрдам машинасининг шовқини эшитилиб, шифохона ҳовлисида тўхтади. Ичкаридан икки шифокор чиқиб, олиб келинган беморларга ёрдамлаша бошлади. Машинадан юз-кўзи қонга беланган бир аёл ва қоши ёрилган қизчани тушириб, ичкарига кириб кетишди. Ҳодисанинг сабабига қизиқиб, ҳайдовчини секин гапга солдим.





















