Инсон ўзинг      Бош саҳифа

МУШТОҚ НИГОҲЛАР

Қишлоғимизда бир чол-кампир яшайди. Уларнинг ёлғиз ўғли Шерали шаҳарда ўқиб келиб, қишлоқда икки йил ишлади-да, хотини ва бола-чақасини олиб шаҳарга кўчиб кетди.

Одамларнинг айтишича, унга шаҳарда мўмай даромадли иш таклиф қилишибди. Ўшандан бери ҳайҳотдай ҳовлида чол-кампир ёлғиз яшайди.

Бир куни уйимизда йиғин бўлди. Онам бир коса овқат ва нон ўраб, Шералининг кекса ота-онасига олиб бориб беришимни айтди. Борсам, чол-кампир айвонда ўтиришар, Қаҳрамон бобо гўё ҳаво етишмаётгандек чуқур-чуқур нафас оларди. Унинг ёнида ўтирган Турсуной ая нималарнидир ҳовлиқиб унга кўрсатарди. Улар мени кўриб, хурсанд бўлиб кетишди, ўз даврасига таклиф қилишди. Қарасам, хонтахта устида бир дунё фотосуратлар, барчаси фарзанди Шералининг ёшлигида тушган расмлари экан. Қаҳрамон бобонинг узоқ вақт бир суратга тикилиб турганини кўриб, мен ҳам ўша расмни кўришга қизиқдим. Суратда Қаҳрамон бобонинг елкасида ўғли Шерали, Турсуной ая эса уларнинг ёнида кулиб турибди. Шу пайт бобо овозида қандайдир тўлқинланиш билан:

— Онаси, эсингдами, ўшанда Шералижон эндигина мактабга чиққан эди. У вақтлар ўғлимиз шаҳарга бориб ўқишни, аскар бўлишни ният қилиб, бизни ҳам олиб кетишини кўп айтарди. Мана, нияти холис экан, шаҳарларда юрибди, боши омон бўлсин, — деб кўзида йилтиллаган ёшини яктагининг узун енги билан артди.

— Отаси, ўғлимизни тушунса бўлади, иши кўплигидан келишга вақт ажратолмаётган бўлса керак-да. Баъзан ўйлаб қоламан, ўзимиз бориб келсак қандай бўларкан-а? — деди сочилиб ётган расмларни йиғиштириб олаётган Турсуной ая.

— Э, онаси, энди йўлга ярармидик. Биз қаерда-ю, Тошкент қаерда. Сабр қилайлик, ўғлимиз албатта келади. Ахир, бир йилдан ошди-ку, у ҳам бизни соғингандир, — дея Қаҳрамон бобо хўрсиниб қўйди.

Фарзанд меҳрига муҳтож кишиларнинг бу суҳбатини тинглаб, узоқ қолиб кетганимни англамабман ҳам. Дарвоза очилиб, жияним Чаросхон мени онам чақираётганини айтди. Турсуной ая жиянимни ёнига олиб:

— Отаси, бунинг кўзини қаранг, Шералижонимнинг қизининг кўзига ўхшайди-я, қуйиб қўйгандек ўзгинаси, — деди, яна уни бағрига босиб, кўзига ёш олди.

Биз бу нуроний бобо-буви билан хайрлашиб, дарвозадан чиқиб кетар эканмиз, Қаҳрамон бобонинг: «Келиб туринглар, қизим, жиянларни ҳам олиб келинглар», дейиши, табассум билан боқиб турган, лекин ортида ғам яширинган чеҳраси бир умр хотирамга муҳрланиб қолди.

Эртаси куни уйқудан уйғонсам, онам шўрва қайнатаётган экан. Эрталабдан овқатга уннаганининг сабабини сўрасам, дадам билан Қаҳрамон бобони кўришга касалхонага бораётганини, у оғир аҳволда ётганини айтди...

Орадан икки кун ўтиб, бобонинг ўғли оиласи билан уйига келди. Тушда эса одамлар Қаҳрамон бобоникига жанозага тўпланишди.

Жавҳар ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔157

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 157    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар