Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«АЙБИМ НИМА?..»

Хонадан чиққанимда соат тунги ўн икки эди. Таксига ўтирдим. Қаттиқ чарчаганман чоғи, машинага ўтиришим билан кўзим кетибди. Бир маҳал қарасам, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган эканмиз. Шу пайт бир аёл машина ойнасини чертди. «Нима гапи бор экан?» деб ойнани туширдим. Шундагина аёлнинг қўлидаги чақалоққа қўзим тушди.

«АЙБИМ НИМА?..»

— Акажон, қийналиб қолдим. Ёрдам беринг, боламнинг мазаси йўқ, — деди у.

Вазиятни тўғри тушунолмасдан (лаҳзалик уйқунинг карахтлигидан) гўё  аёлни мазах қилгандек:

— Вой, болангизнинг мазаси бўлмаса, дўхтирга олиб боринг. Кўча совуқ,  — деб юборибман. Бирдан светофорнинг яшил чироғи ёндию, машина қўзғалди. Кўчада ҳаво совуқ, изғирин эди.

Бир чақиримча йўл юрганимиздан сўнг йўл четида бир қора шарпа кўринди. Ҳайдовчи:

—  Узр, оғайни, шошмаётган бўлсангиз, йўл четидаги аёлдан у-бу нарса олвосам, — деб қолди.

Тахминимча, қалин пальто ва курткалардан қават-қават қилиб кийиб олган, оёғида эркаклар этиги, ёши ҳам элликларни қоралаб қолган бу хотин кичкина столчада сақич, писта кабиларни сотиб, баққоллик қилиб ўтирарди.

Ҳайдовчи ундан сотиб олган нарсаларини машина магнитофони ёнига ташлаб қўйди. Ҳайрон бўлдим.

— Хумори тутаётган бўлса, бехижолат чекиб кетаверинг, ака, — дедим.

— Мен умуман чекмайман, — йўлдан кўз узмай жавоб берди ҳайдовчи.

— Унда нега сотиб олдингиз?

— Бу бечора аёл уйидаги болаларини боқиш учун ўз соғлиғидан кечиб, тун ярмида ҳам кўчада ўтирибди. Уни яхши танийман. Маҳалламизга кираверишда туришади. Ёши катта бўлгани билан болалари ҳали ёш. Эри ўтган йили қазо қилди. Яхши одам эди, раҳматли. Светофорда дуч келган жувонни эса... билмадим. Ҳар не бўлганда ҳам, фарзанд пул топиш йўлида бундай восита бўлмаслиги керак.

Ҳайдовчи ҳақ эди.

Иссиққина бешикда ухлаш ўрнига қора қишнинг изғиринида пул топиш учун айни воситага айланган бу норасиданинг айби нима? Ота-она кексайиб, кучдан қолгач, уларга ғамхўрлик қилиш, иссиқ-совуғидан хабар олиш, гарчи бунинг имкони бўлмаса-да, «қарзларининг озгинасидан қутулиш» ҳар бир фарзанднинг бурчидир. Аммо бу фарзанд ўша бурчни туғилганидан бошлаб адо этишга маҳкум қилинган. Эндигина дунёни таниётган бу гўдакнинг кўз ўнгида гавдаланаётган ҳаёт, тириклик, инсоният нақадар ғариб.

Уйимга келиб, иссиқ ўринда ётибман-у, совуқда қолган бояги гўдак хаёлимдан кетмади. Тонггача ўйлаб чиқдим. Хаёлларим чалкашиб, кўзимга уйқу инибди. Туш ҳам кўрибман. Тушимда ўша гўдак маъюс кўзларини менга тикканча, нуқул савол берармиш: «Менинг айбим нима?..»

Жавоб тополмай қийналаман. Балки яшаб қолишинг ё бўлмаса, «Болалар уйи»да ота-онасиз катта бўлмаслигинг учун шундай бўлиши керак бўлгандир, болажон...», дейман пичирлаб…   

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔76

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔197

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔164

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 76    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 197    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 164    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 150    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 140    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар