Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЯХШИЛИК  ЗАНЖИРИ

Ўша куни тонгда у тағин минг хижолат билан аёлини ишхонасида қолдириб, яқин атрофдаги метро бекатига йўл олди. Йўл-йўлакай рафиқасига ҳам шу аҳволда ишлаш осон эмаслигини ўйлади.

Лекин бу ерни шаҳар деб қўйибди. Бир кунлик даромаддан айрилиш ҳам оиланинг хотиржамлигига таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Айниқса, ёш оила бўлса. Шу каби хаёллар гирдобидаги бу одам метро туннелидан мармар зиналар орқали юқорига кўтарилди. Ёмғир томчилаётган, туманли тонг бўлишига қарамасдан, у йўлнинг нариги томонида, эски «Мерседес» ёнида совуқдан жунжикиб турган кексароқ аёлнинг ёрдамга муҳтож эканини пайқади...

Ўзи томонга келаётган йигитнинг юзида илиқ табассумни кўрган бўлса ҳам, совуқдан дийдираб турган аёл ич-ичидан хавотирга тушди. Бир соатдан буён шу алфозда турибди, бирор йўловчи тўхтамади. Эҳтимол, бу бирор безори бўлса керак. Уриниб қолган уст-боши ҳам унинг пулга муҳтожлигини кўрсатиб турибди. Қаршисидаги одам олдига етиб келгунича кекса аёлнинг кирмаган гумон эшиги қолмади.

— Хайрли тонг! Ташвишланманг, сизга бирор хусуматим йўқ. Ёрдамга муҳтож экани­нгизни сезиб келавердим. Э, ҳа, ғилдирак бўшаб қолибди-ку! Умид қиламанки, машинада ортиқчаси топилади, — деди нотаниш йигит.

Унга қандай муносабатда бўлишни билмай турган аёл, совуқдан бўлса керак, ҳалиям жойидан қимирламай турарди.

Аёл ўзига келганида йигит машина остига энгашиб, дом­крат учун жой излаётган эди. Йигит машина ғилдирагини алмаштириб, билинар-билинмас мой юққан қўлларини чўнтагидан олган тоза дастрўмолига артди, тиззалаганда шимига юққан нам тупроқни қоқиб ташлади. Эшикни очиб, аёлга ўтириб олишига ёрдамлашди.

— Сиз ёрдам бермаганингизда, ҳайронман яна қанча пайт бу ерда қолиб кетар эдим. Эсим қурсин, сиздан қанча қарздор бўлдим?

Йигит жилмайди ва юкхонани ёпди. Аёл бу яхши одам тўхтамаганида аҳволи нақадар аянчли тус олишини тасаввур қиларди. Унинг сахийлиги тутган, ҳожатбарор неча пул сўраса, беришга тайёр эди. Аммо одамларга пул эвазига ёрдам бериш йигитнинг феълига хос эмас. Унга ҳам яхшилик қилишган, у ҳам бошқаларга яхшилик қилиши керак. У шундай деб ҳисоблар, шу вақтга қадар ана шу қоидага биноан яшаб келаётган эди.

— Модомики мени хизматим учун рози кўриш истагида экансиз, сиз ҳам ёрдамга муҳтожларга қўл чўзинг. У эса бошқаларга беминнат ёрдам беришга одатлансин, — деди йигит ва юз ифодасида чексиз миннатдорлик зоҳир бўлган кекса аёл машинасида кўздан ғойиб бўлгунича ортидан қараб қолди.

Машинада танига иссиқ югурган аёлнинг қалби анчадан буён гувоҳ бўлмаган одамгарчиликдан кейин ғалати ҳисга тўлган эди. У анча йиллардан кейин, аниқроғи эрининг қазосидан ўн уч йил ўтиб, бугун яна ўзининг ёлғиз эмаслигини ҳис қилди. Одамларга яна ишона бошлади.

Совуқдан қуриган силласига тетиклик бағишлаш ниятида қуйироқдаги қаҳвахона қаршисида тўхтади. Эски урфдаги стуллардан бирига ўғли совға қилган севимли сумкасини қўйиб, бошқасига ўзи ўрнашиб олди. Официант жилмайганча аёлга ёмғирда ивиган оппоқ сочларини қуритиши учун сочиқ тутқазди. Сочларини қуритаётиб, аёл официантнинг ҳомиладор эканини, тахминан саккиз ойлик ҳомила билан уни ишлашга мажбур қилаётган сабабларни ўйлай кетди. Унинг самимий табассуми ортида нақадар азоб ва улкан бардош борлигини тушунди. Нимагадир боя ўзига холис ёрдам берган йигитни эслади.

Кекса хоним одатига мувофиқ енгил тамаддидан сўнг илиб қолган қаҳвани ичиб тугатгач, официантни имлади, унинг қўлига юз долларлик купюра тутқазди. Эрта бўлгани боис, касса ҳали ёпиқ эди. Официант қайтим учун майда пул қидириб кетди. Қайтиб келганида эса, аёл ўрнида йўқ экан. Унинг машинаси ҳам жойида йўқ. Қоғоз сочиқдаги ёзув унинг диққатини тортди.

Уни ўқишга киришиши билан кўзларидан ёш чиқиб кетди.

«Мендан қарздор эмассан. Мен ҳам зарур маҳалда одамлардан яхшилик кўрганман. Энг оғир дамда одамлар умидини йўқотмасликлари учун сенга туҳфа этилаётган яхшилик занжирининг узилишига йўл қўйма».

Ўша куни тунда гарчи толиққан бўлса ҳам, аёлнинг кўзига уйқу келмади. Ишдан кеч қайтадиган турмуш ўртоғининг келишини кутди. Кекса аёл кейинги ойда фарзандли бўладиган оиланинг муҳтожлигини қаердан сезгани тўғрисида ўйлади. Ич-ичидан улар ёлғиз эмасликларини ҳис қилди.

Инглиз тилидан

Шуҳрат САТТОРОВ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔6

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔59

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 6    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 59    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 269    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар