Беш асрки аримаган навоийнинг ташвиши
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
БатафсилЖисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Рандомизацияланган клиник тадқиқотда олимлар бир йил давомида 26-58 ёшдаги 130 нафар соғлом инсонларни кузатишди. Уларнинг бир қисми одатий ҳаёт тарзини давом эттирди, иккинчи гуруҳ эса ҳафтасига тахминан 150 дақиқа аэроб машқларни бажарди – тез юриш, югуриш, велосипед учиш ёки кардио машқлар.
12 ойдан сўнг маълум бўлишича, мунтазам ҳаракат қилганларда миянинг биологик ёши назорат гуруҳига нисбатан тахминан 0,6 йилга (бу тахминан 7 ой) камайган. Бу шунчаки ўхшатиш эмас. Мия ёши МРТ ёрдамида, brain-PAD кўрсаткичи орқали баҳоланди – бу кўрсаткич миянинг тузилиши жиҳатидан ўз ёшидан «каттароқ» ёки «ёшроқ» кўринишини белгилаб беради.
Хулоса шу бўлдики, ҳафтасига 150 дақиқа пиёда юриш ёки бошқа жисмоний фаоллик мияни етти ойга «яшартиради».
Бу қандай содир бўлади? Олимлар қон босими, вазн, жисмоний ҳолат даражаси ва бошқа омилларни текшириб кўришган, лекин ҳеч қайси омил алоҳида ҳолда бу эффектни тўлиқ тушунтириб бера олмади. Эҳтимол, гап ҳаракатнинг қон айланиши, метаболизм ва нейропластикликка бўлган умумий таъсирида.
Гап марафонлар ёки оғир машқлар ҳақида кетмаяпти. Бу масалан: ҳафтасига 5 марта 30 дақиқадан юриш (ишга боришдаги йўл). Ҳафтасига бор йўғи 3-4 марта ўртача кардио машғулотлари. Шунда, бир йилга бормасдан ўз танангизда бунинг ижобий натижасини ҳис эта бошлайсиз.
Миллатнинг хотираси ҳам, тафаккури ҳам, орзу-армонлари, дунёқараши ва руҳияти ҳам аввало тилда яшайди.
Батафсил«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
Батафсил