Қорақалпоғистонда ҳам чиқинди муаммоси ҳамон долзарб
Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйича кунлик ташланаётган маиший чиқиндиларнинг фақат учдан бир қисми қайта ишланади. Шу боис чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Айниқса, ХХI асрда маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиши экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсирини кўрсата бошлади.























