Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши кураш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вазирликнинг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан бутун республика бўйича онлайн кузатув камералари ўрнатилмоқда.
«2023 йилда Андижон, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кузатув камералари фаолияти йўлга қўйилди, – деди вазирликнинг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси бош мутахассиси Назир Умаров. – Айни дамда бундай камералар Самарқанд вилоятида ҳам ишга туширилмоқда. Қолаверса, республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам камералар ўрнатиш режалаштирилган.
2023 йилда жами 200 га яқин камера ўрнатилиб, 6542 та ҳуқуқбузарлик аниқланган ва МЖтКнинг 91-моддаси тегишли бандларига асосан жарималар қўлланилган.
Таъкидлаш жоизки, яқин йилларда камералар сонини 1000 тага етказиш мақсад қилинган.
Бу камералар нафақат белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги қонун бузилиши ҳолатларини ҳам аниқлайди. Бу эса экологик ҳуқуқбузарликларни тезда бартараф этиш ва ўз вақтида чора кўриш имконини беради.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔89
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔115
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил