Етти кун      Бош саҳифа

Табиий мувозанат барометри

Ўрмонлар Антарктидадан ташқари ҳамма қитъаларда мавжуд. Улар ер сатҳидаги қуруқликнинг 30 фоизини ташкил этади. Ернинг ўрмонли ҳудуди 4 миллиард гектар майдонни эгаллайди. Юртимизда эса, 8,5 миллион гектарни ташкил этади.

Табиий  мувозанат  барометри

21 март – Халқаро ўрмонлар куни. БМТ бош Ассамблеяси томонидан 2012 йилда барча турдаги ўрмонларнинг аҳамияти тўғрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш мақсадида ушбу сана ­эълон қилинган.

Пойтахтимизнинг Фискал инс­титутида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракцияси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида «Дарахт экинг – ўрмонни асранг!» мавзусида давра суҳбати ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Носиржон Аминов ва Муқаддас Тиркашева йилдан-йилга чанг-тўзонлар, тузларнинг атмосферага кўтарилишига глобал иқлим ўзгаришлари ва албатта ўрмонлар майдонининг қисқариб бориши сабаб бўлаётганини қайд этишди. Юртимизда ҳам ўрмонлар қисқармоқда, жумладан, ҳозир улар умумий майдонининг 68 фоизи ва 80 фоиз яйловлар деградацияга учраган. Ўрмон майдонларининг табиий кўпайиши ва қайта тикланишига тўсқинлик қилувчи умумий таҳдид­лар ошиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси одамларнинг табиатга салбий таъсири билан боғлиқдир.

Аҳоли томонидан ўрмонлар атрофида чорва молларини боқиш авж олмоқда. Дарахтлар кесилиши оқибатида ноёб турлар йўқолмоқда. Шунинг учун иқлимимизга мос дарахтларни кўпайтириш мақсадида об-ҳавоси бизга тўғри келадиган давлатлар билан таж­риба алмашиш йўлга қўйилган. Масалан, пистачилик, теракчилик соҳасида Туркия тажрибаси ўрганиляпти.

Давра суҳбатида меҳмонлар талабаларнинг ўрмонларни нима сабабдан камайиб бораётгани ҳақидаги саволларига жавоб беришди.

Тадбир якунида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида институт ҳудудига павловния кўчатлари экилди.

 

ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар