Етти кун      Бош саҳифа

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ижроси жамоатчилик назоратида» мавзусида ўтказилган тадбир Урганч тумани «Оқ олтин» маҳалласидаги якка тартибдаги тадбиркор Ҳасанбой Юсуповнинг дала майдонида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи А.Акбаров, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси масъуллари, маҳалла еттилиги ҳамда фаол фуқаролар иштирок этди.

Семинар давомида ҳудудлардаги экологик муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш, мавжуд дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, дарахтларнинг ноқонуний кесилишига йўл қўймаслик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилаётган кўчатларнинг маҳаллий иқлим шароитига мослиги, уларни ўз вақтида парваришлаш, суғориш тизимларининг самарали ташкил этилиши ҳамда кўчатларнинг сақланиб қолиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, кўкаламзорлаштириш ишларининг самарадорлиги фақат экилган кўчатлар сони билан эмас, балки уларнинг униб-ўсиши ва узоқ йиллар давомида сақланиб қолиши билан белгиланади. Шу боис ҳар бир ниҳолнинг парваришига масъулият билан ёндашиш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур ўқув-семинар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, кўчатларни парваришлаш маданиятини юксалтириш ва экологик ташаббусларда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга қаратилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔23

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 23    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 107    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 113    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар