Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Мулоқот давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, айниқса, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жиноятларни тезкор аниқлаш ва олдини олиш борасида вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Шу жумладан, депутат ўзи сайланган ҳудудда юқорида белгиланган вазифалар бўйича аниқланган муаммолар юзасидан иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан аҳолини марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш, жойларда мавжуд эскирган симёғоч ва трансформаторларни янгисига алмаштириш, айрим ички йўлларни асфальтлаштириш каби бир қатор муаммоларни ҳал этишни сўраб мурожаатлар қилинди. Ҳудудлардаги бу каби масалалар депутатлик сўрови орқали ижобий ҳал этилиши билдирилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил