Етти кун      Бош саҳифа

Ёшлар, яшил тараққиёт учун бирлашайлик!

Шошманг! Ҳавони ифлословчи ҳолатларни санамай туринг. Келинг, ундан аввал жажжилар ўпкачаси тўйинадиган даражада соф ҳаво учун ерга нечта кўчат қадай олганимизни ҳисоблайлик.

Ёшлар, яшил  тараққиёт учун бирлашайлик!

Қулоғимиз бот-бот эшитиб ўрганиб қолган ўша – чиқиндини ерга ташлама, сувни исроф қилма жумлалари бошқа эшитилмаслиги учун ҳаракат қилайлик. Бухоро, Хоразм каби воҳалар иқлими ижобий томонга ўзгаришида ҳар биримиз масъуллик ҳиссини туймоғимиз зарур эмасми?

Табиатни кузатар экансиз, унинг такрорланмас даражада нафис эканига гувоҳ бўласиз. Биз бугун дуч келаётган экологик муаммолар аллақачон глобал даражага етиб, тупроқ эрозияси, биохилма-хилликнинг йўқолиши чиримайдиган чиқиндилар кўринишида изма-из ривожланиб келмоқда. Бу эса ёшлардан экологик билимларини ошириш, турли экологик ғоялар, экоинновациялар орқали атроф-муҳит муаммоларига барҳам бериш вақти келганини англатади.

Шу боисдан экологик муаммолар кун мавзусига айланаётган бир пайтда ёшларда экологик билим, маданиятни шакллантириш ҳар қачонгидан-да устувор вазифага айланди. Хўш, бугуннинг замонавий ёшлари бу каби масалаларга қандай қарайди? Уларнинг атроф-муҳит, жониворларга нисбатан муносабати қандай? Шу каби саволларга жорий йилнинг 14 март санасида Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги олий ўқув юрти талабаларини қамраб олган «Раҳбар ва ёшлар» учрашувида жавоб олдик.

Ўзида ёшларга оид бир нечта лойиҳани жамлаган учрашув дастлаб Қоровулбозор тумани чўл массивида саксовул кўчатларини қадашдан бошланди.

Ҳудудда жойлашган «Жайрон» питомнигига бўлган саёҳат эса ёшларга ёввойи табиатда учрайдиган: жайрон, туркман қулони, пржевалский оти, бухоро тоғ қўйи сингари ноёб турларни кўриш имконини берди.

«Экотафаккур» билимлар беллашуви ҳамда «Экоинновация ва ёшлар» лойиҳаси доирасида кўргазмалар намойиши ўтказилди. Лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад вилоятда мавжуд экологик муаммоларга ечим излаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича ёшларнинг маданиятини оширишдир.

Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бугун минтақамизда кузатилаётган экологик ҳолат, сув ва бошқа табиий ресурсларнинг камайиб бораётгани атроф-муҳитни асрашга янада жиддий эътибор қаратишни талаб этиши ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, Бухоро вилоятининг иқлим инжиқликлари, айниқса, чўлланиш билан боғлиқ муаммолари, келажакда кутилаётган сув танқислиги билан боғлиқ масалаларга тўхталар экан, мавжуд сув захираларидан, умуман, табиий ресурслардан унумли фойдаланишда ёшларнинг экологик маданиятини ошириш муҳим эканини қайд этди.

Токи яшаш тарзи енгилашиши, саноат ривожланиши, инсоният эришадиган юксак цивилизация экология инқирози эвазига эмас, келажак авлодларимиз миннатдор бўла оладиган даражада барқарор экологик олам билан биздан мерос қолиши шарт.

 

Маржона ИСМОИЛОВА,

ЎЭП Бухоро вилоят партия ташкилоти

бош мутахассиси,«Ёшлар қаноти» етакчиси




Ўхшаш мақолалар

Табиат муҳофазаси учун  космик мониторинг

Табиат муҳофазаси учун космик мониторинг

🕔14:57, 09.10.2025 ✔38

2026 йилдан бошлаб республика бўйича дарахтларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг орқали аниқлаш йўлга қўйилади.

Батафсил
Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

🕔09:14, 26.09.2025 ✔82

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган «EKO-INNOVATION – 2025» лойиҳалар танлови мамлакатимизда экологик муаммоларга самарали ечим топиш, шунингдек, талабалар ўртасида инновацион ғояларни рағбатлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ёшлар парламенти  делегацияси Қозоғистонда

Ёшлар парламенти делегацияси Қозоғистонда

🕔09:13, 26.09.2025 ✔70

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида «Жастар Генератион – 2025» халқаро ёшлар оромгоҳи тадбири ўтказилди. Унда ЎЭПдан Ёшлар парламенти аъзоси, Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Моҳинурхон Эргаш ҳам қатнашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиат муҳофазаси учун  космик мониторинг

    Табиат муҳофазаси учун космик мониторинг

    2026 йилдан бошлаб республика бўйича дарахтларнинг ноқонуний кесилишини космик мониторинг орқали аниқлаш йўлга қўйилади.

    ✔ 38    🕔 14:57, 09.10.2025
  • Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

    Экологик муаммолар ечимида илғор ғоя ва лойиҳалар

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган «EKO-INNOVATION – 2025» лойиҳалар танлови мамлакатимизда экологик муаммоларга самарали ечим топиш, шунингдек, талабалар ўртасида инновацион ғояларни рағбатлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.

    ✔ 82    🕔 09:14, 26.09.2025
  • Ёшлар парламенти  делегацияси Қозоғистонда

    Ёшлар парламенти делегацияси Қозоғистонда

    Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида «Жастар Генератион – 2025» халқаро ёшлар оромгоҳи тадбири ўтказилди. Унда ЎЭПдан Ёшлар парламенти аъзоси, Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Моҳинурхон Эргаш ҳам қатнашди.

    ✔ 70    🕔 09:13, 26.09.2025
  • Экологик одатлар  ҳаётни ўзгартиради

    Экологик одатлар ҳаётни ўзгартиради

    ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти томонидан сентябр-октябр ойларига белгиланган «Экология ва ёшлар» ойлиги доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Экологик одатлар ҳаётни ўзгартиради» мавзусида семинар ташкил этилди.

    ✔ 81    🕔 09:13, 26.09.2025
  • Тозалик учун  талабалар ҳиссаси

    Тозалик учун талабалар ҳиссаси

    Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда пойтахтимиздаги Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети ҳамкорлигида талаба-ёшлар иштирокида Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда ЎЭП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, университет профессор-ўқитувчилари ва фаол талабалари қатнашди.

    ✔ 63    🕔 09:12, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар