Етти кун      Бош саҳифа

Бувайданинг табиатсевар Раъно опаси

Латофат, гўзаллик, меҳр тимсоли саналган аёлларимизга, дилбар хотин-қизларимизга қанча таъриф берсак, шунча кам.

Бувайданинг табиатсевар  Раъно опаси

Айниқса, ўз ҳаётини она табиат муҳофазасига, экологиямиз мусаффолигини таъминлашга бахшида қилиб келаётган шижоати баланд, маънавий, сиёсий билимлари юксак дилбар аёлларимиз бугун нафақат оиласида, балки жамиятда, севган касбида, экологик соҳада ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, кўплаб эзгу ва хайрли ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Бувайда туман кенгашига сайланган Раънохон Асқарова ҳам ана шундай гўзал қалб соҳибаларидан биридир.

Фарғона вилояти Бувайда туманининг «Беглар» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган Раъно опа ҳам депутат, ҳам педагог сифатида она табиатимизнинг фаол ҳимоячиси, Экопартия тарғиботчиси сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида меҳнат қилиб келаётган қаҳрамонимиз таълимда экологик тарбияни янада шакллантириб, ўқувчи ёшларнинг экологик билимларини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Раъно опа мактабда экилган дарахтларга оид маълумотларни шакллантириб, уларнинг электрон баъзасини юритишга, ҳар бир дарахтнинг ҳолати назоратини олиб боришга катта эътибор қаратиб келмоқда. Ушбу эзгу ишлар туфайли бугун таълим муассасасида ўзгача яшил олам барпо бўлган. Шунингдек, мактабда Раъно Асқарова бошчилигида 3 сотихли иссиқхона ташкил этилиб, у ерда ранг-баранг гул кўчатлари етиштириляпти.

Мактаб ўқувчилари дарслардан бўш вақтларида ушбу иссиқхонага кириб, гулларга қараб, уларни парваришлаб, тайёр кўчатларни мактаб боғига олиб кириб, экиб, гўзал гулзорларни яратмоқда. Шу орқали ўқувчиларнинг табиатга, ўсимлик дунёсига, гулларга меҳри, қизиқишлари ортиб бормоқда. Шунингдек, мактабда экологик тўгараклар сони ортиб, унда қанташаётган ёшларнинг сафи кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Мазкур дарсларда ёшлар турли дарахт турлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, уларни асраб-авайлаш бўйича билимларга эга бўлишмоқда.

Раъно Асқарова депутат сифатида фаолият олиб борар экан, тумандаги экологик муаммоларни аниқлаб, уларни ўрганишга, аҳоли мурожаатларини тинглаб, бартараф этишга ҳар қанча вақтини қизғонмайди. Айниқса, хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳақ-ҳуқуқларини тўла англашларига доим ўз ёрдамини кўрсатади.

«Аёл соғлом бўлсагина, соғлом фарзанд дунёга келади. Соғлом бўлиш учун эса табиийликка, соғлом муҳитга амал қилиши зарур. Ҳар бир ғам, ташвиш бекорчиликдан бошланади. Бўш вақт топдингизми, гул экинг, дарахтларга қаранг, атрофни, табиатни, қушларни кузатинг. Шунда ўзгача завқни туясиз», – дейди депутатимиз аёллар билан суҳбатлашганда. Шунинг учун ҳам бугун Раъно опани бувайдаликлар жуда ҳурмат қилишади. Табиатимиз жонкуярлари Раъно опадек бўлса, яхши-да деб қўйишади.

 

Фотима МАНСУРОВА




Ўхшаш мақолалар

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

🕔15:08, 11.06.2026 ✔83

Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

Батафсил
Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

Зомин миллий табиат боғида экологик форум

🕔15:07, 11.06.2026 ✔82

Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

Батафсил
Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

🕔15:06, 11.06.2026 ✔83

Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

    Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

    Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

    ✔ 83    🕔 15:08, 11.06.2026
  • Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

    Зомин миллий табиат боғида экологик форум

    Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

    ✔ 82    🕔 15:07, 11.06.2026
  • Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

    Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

    Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

    ✔ 83    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Таълим фақатгина китоб ўқишу, синфхонларда тартибли ўтириш дегани эмас. Бугунги кунда таълим-тарбия экологик маданиятни ҳам ўз ичига олиши керак.

    ✔ 81    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ва юртимиз мустақиллигининг қутлуғ айёми арафасида Бухоро вилоятида жонли мулоқот бўлиб ўтди.

    ✔ 75    🕔 15:05, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар