Етти кун      Бош саҳифа

Хориждан совға ўрнига чиройли гуллар кўчати олганмисиз?

Мен ёш пайтимдан табиат шайдосиман. Бизнинг эски уйимизда катта боғимиз бўларди. Унда қандай мева десангиз, барисидан бор, ёзда ҳосилдан дарахт шохлари эгилиб кетарди. Ҳатто ўрикнинг 40 та тури бўлганини ичикиб эслайман.

Хориждан  совға ўрнига  чиройли гуллар кўчати олганмисиз?

Катта гужумимиз ҳам бўлган. Дадамнинг айтишича, бу дарахт минг йил умр кўрган экан. Мен ўша гужум тагида ўтириб, боғимизга қараб овқатланишни яхши кўрардим. Эринмасдан ҳар куни нонуштани гужум остидаги супага ташир эдим. Гужум шохига дои­мо катта арғимчоқ осилиб турарди. Доимо табиат қўйнида юриб, ундан унумли фойдаланганимиз сабабли соғлом ва баркамол бўлиб ўсдик. Мактабда, ўқув юртларида ҳам аъло баҳоларга ўқиганман, энг юқори стипендияларни олганман.

Болалигимда уйимда доимо ҳар хил гуллар ўстириб қўйганман. Ҳатто улғайгач, чет элга саёҳатга кетганимда ҳам совға ўрнига чиройли гуллар кўчатини самолётда олиб келганман. Ёнимдагилар ҳайрон бўлган, баъзилари киноя билан кулганлар ҳам топилган.

Менинг Экологик партияга аъзо сифатида кирганим ҳам табиатни севганимдан бўлса керак. Лекин, минг афсуски, ҳозирда ёшларимиз ўзларининг энг қимматли, келажаги учун жуда муҳим бўлган вақтларини телефонга, интернетдаги беҳуда нарсаларга сарф қиляпти.

Биз Экологик партия фаоллари, аввало, ёшларни экологик маданиятини оширишимиз керак. Буни биз мактабгача таълим ташкилотидан бошладик.

Йил бошидан «Энг экологик тоза МТМ», «Энг экологик тоза мактаб», «Энг экологик тоза хонадон» ва бошқа номинациялар учун танлов эълон қилдик. Бу борада Урганч шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактаби директори Гавҳар Дўсязова биринчилардан бўлиб, ўқув масканида «Чин табиатсеварлар гуруҳи» ташкил қилди. Бу гуруҳда директордан тортиб, педагог­лар, ўқувчилар, ҳатто биринчи синф ўқувчилари ҳам бор. Ҳозирдан уларни танловга тайёргарлик ишлари бошлаб юборди. Директор педагог, ўқувчилар билан биргаликда бир қанча гуллар турларини, дарахт кўчатларини экишга тайёрлаб қўйишган. Ҳар ҳафтада бир кун ўқувчилар билан дарсдан ташқари пайтда «Табиат – ёшлар нигоҳида» шиори остида акция­лар, тадбирлар ўтказишади.

Урганч шаҳар партия ташкилоти томонидан МТМ, мактабларда ёшларнинг экологик маданиятини ошириш борасида экологик ролик­лар тайёрланмокда. Бу роликларда тарбияланувчи болаларнинг ўзлари иштирок этиши болаларда яхши таассурот қолдирмокда. Тайёрланган роликлар ОАВлари орқали эфирга қўйиб борилади.

Бундан ташкари партия томонидан олиб борилган тарғибот, ташвиқот ишлари натижасида УрДУнинг 221-гуруҳ талабаси Зафарбек Юсупов «Экозамин ёшлари» номли лойиҳа яратди. Ушбу лойиҳанинг ҳам асосий вазифаси экологик маданиятни боғча ёшидан бошлаб қизиқарли фактлар билан болаларнинг онггига сингдириб боришдан иборат.

 

Зулфия МАШАРИПОВА,

ЎЭП Урганч шаҳар партия

ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар