КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС
Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди
Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.
Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.
Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.
Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.
Шахмат бўйича ўн олтинчи, ушбу ўйин тарихида эса учта йўналиш (классик, рапид ва блиц)да биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланган норвегиялик 27 ёшли Магнус Карлсен мана, тўрт йилдирки, ақл муҳорабасида ўзига тенг келадиган рақиб йўқлигини исботлаб келмоқда.
2016 йилги Рио олимпиадасида спортчиларимиз қандай ютуқларга эришгани ҳамманинг ёдида бўлса керак. Айниқса, боксчиларимизнинг мисли кўрилмаган натижасидан дунё ҳамжамияти ҳам лол қолди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МИРЗИЁЕВ:
Агар адолат бўлса, коррупцияга йўл қўйилмаса, қандай натижага эришиш мумкинлигини мана шу футбол кўрсатди!
23 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда ўтаётган Осиё чемпионати мусобақасининг ярим финалида Жанубий Корея терма жамоаси билан баҳс олиб борди. Қизиқарли ва голларга бой ўйинда футболчиларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда тарихда илк марта Осиё чемпионати финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
2017 йил профессионал бокс сермаҳсул жангларга бой бўлди. Миллионлаб мухлислар орзиқиб кутган боксчилар иштирокидаги бир-биридан қизиқарли, шиддатли учрашувлар ўтказилди. Бу йил ҳам аввалгидан сира қолишмайди. Олдинда жаҳоннинг энг номдор чарм қўлқоп усталарининг ўзаро тўқнашувлари кутилмоқда. Уларнинг айримларига тўхталамиз.
«Машҳур композитор Бетховеннинг қулоғи эшитмаган. Шунга қарамай, у жаҳон мусиқа хазинасига кўплаб дурдона асарларни тақдим этган. Демак, мақсадга эришиш йўлида жисмоний нуқсонлар тўсиқ бўла олмайди».
Ўзбекистон Футбол федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2018 йил 15 январдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди. Бу ҳақда федерация сайтида маълум қилинди.
Барселона — кўҳна қитъанинг мозий билан бугунги кунни бирлаштирган улкан шаҳарларидан бири. У ердаги диққатга сазовор иншоотлар, боғлар ва биноларни томоша қилиш ҳамда сўлим оромгоҳларда ҳордиқ чиқариш учун йил давомида сайёҳ ва меҳмонларнинг қадами узилмайди. Табиийки, Барселона шаҳри фақат шу жиҳатлари эвазига дунёга донг таратмаган. Испания қироллигига қарашли Каталониянинг бу кенти катта футбол номи билан бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон кўҳна замин. Мард ва жасур йигитлари сиймосида Алпомишу Жалолиддин Мангубердиларни кўргандек бўласиз. Полвон десангиз, полвонлиги, ботир десангиз, ботирлиги бор. Бу халқнинг мардлиги-ю тантилигини дунё билади. Айниқса, ўзбек полвони гиламга тушганда беихтиёр ларзага тушасиз, қонингиз жўшиб кетади...
Қад-қомати келишган, соғлом ва гўзал. Бундай сифатларга эга бўлишни қайси қиз истамайди, дейсиз. Аммо ҳозир қоматни тўғрилайман, деб парҳез тутиб соғлиғини йўқотаётган ёки чиройли бўлиш мақсадида кимёвий усуллардан фойдаланиб, ортиқча вазндан қийналаётганлар йўқ эмас. Аслида ҳам соғломлик, ҳам латофатга эришишнинг сири оддий. Бунинг учун бадиий гимнастика билан шуғулланиш кифоя.
Кўпчилик аёл «миллионлар ўйини»ни хушламайди. «Тўғри-да, футбол ўғил болалар ўйини», дейдиганлар йўқ эмас. Гарчи ҳозирги пайтда футбол билан доимий шуғулланаётган аёллар етарлича топилса-да, аксарияти уни ёқтирмайди. Нега шундай?
Болалигида кўпчилик қўлига чўп-таёқ ёки ўйинчоқ шамширни олиб, тенгқурлари билан мусобақалашган, ўзига хос «жанг» уюштирган бўлса керак. Ҳа, бу болаларнинг энг севимли машғулотлари қаторига кирган. Албатта, бу ўзига хос ҳавас бўлса-да, қаҳрамонликка интилишнинг чиройли кўриниши. Ушбу спорт билан профессионал тарзда шуғулланиш эса бутунлай бошқача ҳиссиёт…
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.