Спорт      Бош саҳифа

ДАВОЛОВЧИ «ШИФОКОР», ГЎЗАЛЛИК КАЛИТИ

Қад-қомати келишган, соғлом ва гўзал. Бундай сифатларга эга бўлишни қайси қиз истамайди, дейсиз. Аммо ҳозир қоматни тўғрилайман, деб парҳез тутиб соғлиғини йўқотаётган ёки чиройли бўлиш мақсадида кимёвий усуллардан фойдаланиб, ортиқча вазндан қийналаётганлар йўқ эмас. Аслида ҳам соғломлик, ҳам латофатга эришишнинг сири оддий. Бунинг учун бадиий гимнастика билан шуғулланиш кифоя.

ДАВОЛОВЧИ «ШИФОКОР», ГЎЗАЛЛИК КАЛИТИ

Бадиий гимнастика спорт турлари орасида энг мафтункоридир. Бу спорт билан шуғулланадиган қизларда ўзига хос қайишқоқлик, нафислик, нозик ҳаракатлар ва ритмни ҳис қила олиш хусусияти шаклланади. Қоидага биноан, бадиий гимнастика тўгаракларига қизалоқлар 4-5 ёшдан қабул қилинади. Чунки бола қанча ёш бўлса, у шунча букилувчан, ҳаракатлари чаққон чиқади. Бўлғуси гимнастикачи билан машғулотлар танани тортиб чўзишдан бошланади. Илк машқларда оғриқ ҳис қилмаслик учун чўзилиб тортишиш секин-аста бажарилади. 

Бадиий гимнастикани фақат спорт тури, деб қабул қилиш тўғри эмас. Аслида бадиий гимнастика гўзал қад-қомат, нафис, назокатли, сержило ҳаракатларга эга бўлиш билан бир қаторда, қизларда соғлом ахлоқ ва кенг дунёқарашни шакллантиришда ҳам беқиёс аҳамият касб этади. Шу боис бугун спортнинг ушбу нафис ва жозибали, ҳар бир ҳаракатида ажиб гўзаллик яширинган тури — бадиий гимнастика билан қизлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто, энг чекка қишлоқларда ҳам шуғулланмоқда.

Ушбу спортнинг даволовчи хусусиятлари ҳақида кейинги пайтларда кўп гапирилаётгани бежиз эмас. У билан шуғулланиб сколиоз, остеохондроз, юрак-қон томир касалликларидан бутунлай фориғ бўлаётганлар кўп. Мазкур спорт тури қизларни чаққон бўлишга ҳамда фикрни бир жойга жамлашга ўргатади. У қизлар организми учун жуда фойдали: букилувчанлик, эпчиллик каби жисмоний сифатларни тарбиялайди.

Тайёргарлик жараёни

Машғулот пайтида мураббия спортчининг эгилувчанлик даражасига қараб машқ усулларини танлайди. Қиз бола машққа киришиши ҳамон ундан муайян куч талаб этилади. Бусиз мазкур спортда яхши натижаларга эришиш амримаҳол. Демак, асосий машқларга жиддий ва узоқ тайёргарлик кўриш зарур. 

Ким қанча шуғулланиши керак?

4-5 ёшдаги бола ҳафтасига аввал бир соат шуғулланади. Кейинчалик меъёрни ҳафтасига уч соатга кўпайтириш лозим. Шу тариқа, машғулотлар даврийлиги қўшилиб, охири, 8-9 ёшда болани ҳафтасига беш кун уч соатдан шуғуллантириш яхши самара беради. Спорт устаси талабини бажариш истагида бўлган гимнастикачилар эса кунига беш соат машқ қилгани дуруст.

Мусиқа ва жисмлар уйғунлашса…

Таъкидлаш жоизки, қиз бола бадиий гимнастика билан чин маънода машғул бўлаётганини мактаб ёшида англайди. Чунки айнан шу ёшда қизалоқ спортни онгида идрок этади. Шунда машқларни мураббиянинг талаби даражасида бажара олади. Бундан шу нарса англашиладики, ота-она қизини гарчи тўрт ёшида бадиий гимнастика тўгарагига берса-да, уни бу спорт билан бутунлай ошно тутинди, деб ўйлашига бироз эрта. Боланинг қизиқиши вақти-вақти билан ўзгариб туришини унутмаслик лозим.           

Ҳақиқий бадиий гимнастика спортчи ўзининг хатти-ҳаракатларини тўла-тўкис ҳис этганда, англаганда, улар орқали мусиқани ифода эта олганда бошланади. Буни одатда 13-14 ёшга тўлганда уддасидан чиқиш мумкин.  Қолган вақт таълим ҳисобланади. Шу маънода, бадиий гимнастика бу авваламбор, мусиқа жўрлигида жисмлар билан ишлашдир. Бу спортга ҳам хореография, ҳам акробатика киради. Арғамчи, тасма, тўп, чўқмор ва булава сингари жисмларни юксак маҳорат билан ишлатиш тушунилади.            

Иқтидор бор деса…

Фарзандингизни бадиий гимнастика тўгарагига бермоқчи бўлсангиз, бу спортни аввал ўзингиз севишингиз, у билан «яшашингиз» керак. Дастлаб, боланинг қизиқишини янада мустаҳкамлаш зарур. Айниқса, иқтидори бор қиз катта марраларни ният қилиб, унга гимнастикага кенг йўл очиб берилса, нур устига нур.

 

Юля СЕРИКОВА,

Мураббия




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар