Спорт      Бош саҳифа

КУРАШ КУН САЙИН ЎСМОҚДА

Ўзбекистон кўҳна замин. Мард ва жасур йигитлари сиймосида ­Алпомишу Жалолиддин Мангубердиларни кўргандек бўласиз. Полвон десангиз, полвонлиги, ботир десангиз, ботирлиги бор. Бу халқнинг мардлиги-ю тантилигини дунё билади. Айниқса, ўзбек полвони гиламга тушганда беихтиёр ларзага тушасиз, қонингиз жўшиб кетади...

КУРАШ КУН САЙИН ЎСМОҚДА

Асрлар давомида ўзбек халқининг миллий спорт тури бўлган кураш ҳамон ўз оҳорини йўқотмай сақланиб келмоқда. Негаки, йигитларнинг жисмонан кучли, иродали бўлишида, тўю сайилларга завқ-шавқ бағишлашида унинг аҳамияти беқиёс.

Марказий Осиё кураш федерацияси ташаббуси билан Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда курашнинг дунё миқёсидаги нуфузи ва Марказий Осиё кураш федерациясида олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги вазифалар ҳақида гап борди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия давлатларидан келган вакиллар, кураш фидойилари иштирок этди.

— Ўзбек кураши нуфузини ошириш доимий эътиборда, — дейди Марказий Осиё кураш федерацияси раиси ­Холмурод МУБОРАКОВ. — Шу мақсадда 2015 йилнинг 5 сентябрида Марказий Осиё давлатлари кураш федерацияси вакилларининг 1-таъсис конгрессида Марказий Осиё кураш федерациясига асос солинди. Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларидаги кураш федерациялари унга аъзо бўлишди. Федерация халқаро миқёсда фаолият юритиб, курашни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё минтақасида мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиради. Келгуси йил Бухоро шаҳрида нуфузли халқаро мусобақа ўтказилади.

— Ўзбекистон билан азалдан ён қўшни, қон-қариндош бўлиб, аҳил-иноқ яшаб келамиз, — дейди Қозоғистон кураш федерацияси раиси Бахт ­ЯНГИБОЕВ. — Бу иноқлик айниқса, ўтказилаётган кураш мусобақаларида яққол сезилади. Бугунги кунда Қозоғистонда ўзбек кураши кун сайин оммалашмоқда. Масалан, яқинда ўтказилган беллашувда жаҳоннинг ўн икки давлатидан келган манаман деган полвонлар қатнашди. Аслида спорт қондош-қариндош халқларни янада жипислаштиради.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар