Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилМуҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.
Билдикки, улар бир оила. Мусобақани кузатиб, оилалар ўртасидаги беллашув ҳар қандай йирик спорт мусобақасидан шиддатли ва қизғин кечишига гувоҳ бўлдик.
Яқинда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан пойтахтимизда ташкил этилган спорт мусобақаси аҳолини спортга оилавий жалб қилишда муҳим аҳамият касб этди. «Соғлом оила» шиори остида ўтказилган мусобақа меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилавий спорт билан шуғулланишга чинакам рағбат уйғотиш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақага турли соҳада меҳнат қилаётган меҳнаткашлар ўз оила аъзолари билан қатнашишди.
Иштирокчилар мусобақада «Югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш», «Чаққонлик ва мерганлик эстафетаси», «Моҳир ҳужумчи», «Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз», «Тезлик эстафетаси», «Эпчиллик эстафетаси», «Арқон тортиш» ва «Бир жамоа эстафетаси» шартлари бўйича беллашдилар.
— Мусобақада қатнашиш таклифини эшитганимда бошида бироз иккиландим, — дейди Яшнобод туманидаги 151-мактаб ўқитувчиси Абдурасул Назаров. — Лекин аёлим ва болаларим билан маслаҳатлашганимда, улардаги катта қизиқиш ва иштиёқни кўриб, оиламизни ҳам рўйхатга ёздирдим. Биринчи ва иккинчи босқичда бирдамликда тайёрланиб, ғолиб бўлишга муяссар бўлдик. Оила билан ҳамжиҳатликда тайёрланиш бутунлай бошқача кайфият бераркан одамга.
— Спорт ва жисмоний ҳаракат билан шу кунгача жиддий шуғулланмаганимиздан афсусландим, рости, — дейди Сергели туманидан қатнашаётган Улуғбек Хожиқулов. — Энди оиламиз билан ҳар куни шуғулланишга келишиб олдик. Рафиқам ва фарзандларим билан бирга, мана, энг сўнгги босқичгаям етиб келдик. Кейинги шартларда ҳам астойдил ҳаракат қиламиз.
«Соғлом оила» шиори остида ташкил этилган мусобақанинг сўнгги босқичида Яшнобод туманидан Назаровлар ва Хидировлар оиласи биринчи ўринни, Шайхонтоҳур туманидан Рустамбековлар ва Далмурзаевлар оиласи иккинчи ўринни қўлга киритди. Учинчи ўрин эса Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Сафинлар оиласига насиб этди. Шунингдек, оилалар «Энг чаққон оила», «Ғалабага бўлган интилиши юксак оила», «Фаол иштирок этган оила» номинациялари бўйича ҳам тақдирланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил