Спорт      Бош саҳифа

НЕГА АЁЛЛАР ФУТБОЛНИ ЁҚТИРМАЙДИ?

Кўпчилик аёл «миллионлар ўйини»ни хушламайди. «Тўғри-да, футбол ўғил болалар ўйини», дейдиганлар йўқ эмас. Гарчи ҳозирги пайтда футбол билан доимий шуғулланаётган аёллар етарлича топилса-да, аксарияти уни ёқтирмайди. Нега шундай?

НЕГА АЁЛЛАР ФУТБОЛНИ ЁҚТИРМАЙДИ?

Тадқиқотчилар фикрича, биринчидан, ҳаммаси болаликдан бошланади. Ҳаёт шундайки, қиз бола болалигидан қўғирчоқларини парваришлайди, уларга «энагалик» қилади, ул-бул нарса тўқийди. Ўғил бола эса, пойга ўйнайди, кўча чангитади ёки тўп тепади. Шу боис камдан-кам қиз ўғил бола билан футбол ўйнашга, у билан тенгма-тенг ҳаракат қилишга рози бўлади. Ахир, ўғил бола қўғирчоқ ўйнамайди-ку! Айни шу ҳиссиёт улғайиб бораётган қизга ҳамроҳлик қилади.

Иккинчи сабаб бирмунча ғалати — кўпчилик аёл шунчаки футбол қоидаларини билмайди. Шундай бўлгач, ўз-ўзидан аёнки, унга матчни томоша қилиб ўтириш қизиқ эмас. Қаерда ўйин қоидаси бузилди? Жарима нима учун белгиланди? Сариқ карточка нега берилди? Хуллас, шуларга ақли етмагандан кейин фойдаси йўқ-да!    

Бироқ аёл ўзини футболдан олиб қочишининг энг асосий сабаби бу — рашк экан. Улар эркакларни бу манзарадан қизғанади. Эҳтимол, бу гапда ҳам жон бордир. Ўзингиз ўйланг. Оилада баъзан футбол туфайли эр-хотин ўртасида келишмовчилик, низо юзага келиши инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Айниқса, севимли жамоасининг ўйини бошланиши арафасида эрнинг кўзига ҳеч нарса «кўринмайди». Бирор бир юмушни бажаришга ёрдамлашгиси келмайди ва ҳоказо.          

Шунда аёл ўзини кераксиз, деб ҳис этади. Натижада футбол унинг учун рақобатчига айланади. Ўйиндан қутулишнинг турли йўлларини қўллашга тушади: телевизорни бошқа каналга ўтказади, жанжал кўтаради ёки бошқа баҳоналар ўйлаб топади.       

Бунга барҳам бериш учун эркак киши нима қилмоғи керак? Албатта, аёлни футболга ўргатиш. Бу ишни хушмуомалалик, одоб билан қилиш лозим. Борди-ю, уддалай олмаса, унда аёлдан сабр-тоқатли бўлиши талаб этилади, ўз яқинини тушунишга ҳаракат қилиши зарур. Агар эркак аёл буни тўғри қабул қилаётгани, унинг ишқибозлигини у билан бирга баҳам кўраётганини пайқаса, у аёлнинг қадрига янада кўпроқ етаркан.        

 

Муҳиддин ТОЛИБЖОНОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар