Спорт      Бош саҳифа

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

Оппоқ кимонони эгнига илиб, белига белбоғни маҳкам боғлаб, мардлар майдонида ғалаба қозониш ғайрати ҳаммага ҳам насиб этмайди. Мана шундай шижоатли ёшларимиздан бири, Боку – 2017 Ислом ўйинлари бронза медали соҳиби, халқаро тоифадаги спорт устаси — Достонбек ОТАБОЛАЕВ.

— Каратэнинг ватани Япония, улар ўз спортида ҳеч кимга енгилмаса керак-а?

— Ҳа, каратэ японларнинг миллий спорт тури. Албатта, улар ўз спортида мағлуб бўлмаслик учун кўп машаққат чекади. Лекин биз ҳам бу спорт турида улар билан бемалол тенглаша оламиз. Муҳими, унинг қонун-қоидалари, сирларини пухта ўрганиш ва қўллай билишда, деб ўйлайман. Бир нечта мусобақаларда юртимиз вакиллари, тенгдошларим японларни мағлубиятга учратганининг гувоҳи бўлганман.

— Барчанинг касбга бўлган ўзгача талқини бор. Сиз касби­нгизни қандай таърифлайсиз?

— Спорт бир катта қозон, унда ҳамма ҳам қайнаб кета олмайди. Бу катта машаққат, сабр ва албатта, меҳнат талаб қилади. Спорт мен учун санъат. Мусобақада ғалабага эришиш, қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, билдирилган ишончни оқлаш, буларнинг барчасини уддалаш катта бир санъат. Спортни танлагандан сўнг ҳеч қачон бир ерда қотиб қолмаслик керак. У ҳамиша ўзига бўлган эътиборни талаб этади.  

— Баъзилар спортни кимгадир қарши куч ишлатиш мақсадида ўрганади. Бунга қандай қарайсиз?

— Мен бундай инсонларни спортчилар қаторига қўша олмайман. Спорт бу — зўравонлик, кучини кўрсатиб қўйиш, дегани эмас. Юқорида айтганимдек, спорт бу — санъат! Ўзи ўрганиб, машқ қилиб эришганларини кўча-кўйда намойиш этиб, уқуви йўқ инсонни калака қилган «спортчи», менинг назаримда, энг заиф инсон.

— Мағлубиятсиз ғалаба йўқ, дейишади...

— Спортчилар аренасидан ҳамма ҳаваскорлар ҳам жой ололмайди. Бу катта меҳнат, машаққат ва улкан сабрни талаб қилади. Спортда доимо ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Қолаверса, бир маротаба мағлубиятни ҳис қилмаган спортчи, ғалаба нашидасини тўлиқ туя олмайди. Мен ўйин давомида ички ҳиссиётимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Рақибимни кузатиб, кейин  жангга киришаман. Мағлубиятсиз ғалаба бўлмайди. Аммо ҳамма спортчилар каби мен ҳам иккинчи бўлишни ёқтирмайман. Ҳаракатларим ва меҳнатларимни олий даражага муносиб бўлишига интиламан. Муваффақият мағлубиятларда ташаббусни йўқотмаслик қобилиятидир.

Бугунги меҳнатларим ҳамма орзуларим ва муваффақиятларимнинг калити бўлишига ишонаман. Кучли бўлиш салоҳияти ғалабаларда эмас, интилиш ва курашда ривожланади. Агар ишонч бўлмаса, ютқазиш учун доимо имкон бўлади.

— Ғалаба меваси жуда тотли бўлади. Зафар қучганингизда қалбингиздан нималар ўтади?

— Халқаро мусобақаларда қалбимдан ўтадиган ҳаяжонлар замирида Ватанимга бўлган чексиз муҳаббат ётади! Ота-онам ва каратэга бўлган муҳаббат шу даражада кучли. Шоҳсупага кўтарилиб, байроғимиз бошим узра ҳилпираса, мадҳиямиз янграса... Бу ҳолатни тасвирлаш, таърифлашга ожизман.

 

Озода ВАЛИЕВА

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар