Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилЎзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Бугун ўзбек футболининг катта байрами. 5 июнь куни моҳир спортчиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида ўтган ўйинда мундиал йўлланмасини муддатидан олдин нақд қилиб қўйган бўлса, кеча жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги учрашувида тарихий натижани қайд этди. Ўзбекистон терма жамоаси Қатар футболчилари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу йўлланмани футболсевар халқимиз кўп йиллар орзиқиб кутган эди. Терма жамоамиз бундан олдин етти марта саралашларда қатнашиб, мундиалга чиқа олмаганди. Ҳар доим ё тақвим, ё голлар нисбати, ё маҳорат етишмаслиги сабаб бўлиб қолаверарди.
Ҳеч қандай сабаб-баҳонага ўрин қолмаслиги учун эса футболчилар кучли бўлиши керак, пойдевор мустаҳкам бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги қарори билан, 2018-2022 йилларда футболни янада ривожлантириш дастури қабул қилинган эди. Истеъдодли ёшларни танлаш, кейинчалик профессионал этиб тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоалар захирасини яратиш мақсадида 14 та ҳудудда болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилди. Машғулот ва мусобақаларда сифат ошди. Мураббийлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларга эътибор кучайди.
Яқиндагина, апрель ойида Cаудия Арабистонида ўтган мусобақада 17 ёшгача бўлган ўсмирларимиз Осиё кубогини қўлга киритиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди. Мана энди асосий терма жамоамиз ҳам янги тарих яратди.
Ўзбекистон футболчилари саралаш босқичида қарийб бир йил мобайнида Эрон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғизистон, Шимолий Корея футболчилари билан баҳс олиб борди. «А» гуруҳида 10-тур доирасида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон Қатарни 3:0 ҳисобида енгди. Қирғизистон БАА билан 1:1 ўйнаган бўлса, Эрон – КХДР баҳси 3:0 ҳисобида якунланди. Мазкур натижалардан сўнг, гуруҳда Эрон 23 очко билан биринчи ўринда қолди. Ўзбекистон термаси эса 21 очко жамғарди. Шу тариқа, бу жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек, БАА термаси 15 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Қатар 13 очко билан 4-ўриндан жой олиб, мундиал сари курашни яна бир саралаш орқали давом эттирадиган бўлди. Қирғизистон 8, КХДР 3 очко билан кейинги поғонадан ўрин олди ва бу галги мундиал билан хайрлашди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 48 та жамоа 12 та гуруҳга бўлиниб баҳс олиб боради. Гуруҳларда биринчи-иккинчи ўринни эгаллаганлар ҳамда натижалари энг яхши 8 та учинчи ўрин соҳиблари кейинги босқичга йўл олади. Ўзбекистон ифтихори бўлган футболчиларимиздан бу мусобақада ҳам яхши натижалар кутиб қоламиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил