Спорт      Бош саҳифа

ТЕЗКОР ВА ТЎҒРИ ҚАРОР

санчиб қўйишдан олдин енгади

Болалигида кўпчилик қўлига чўп-таёқ ёки ўйинчоқ шамширни олиб, тенгқурлари билан мусобақалашган, ўзига хос «жанг» уюштирган бўлса керак. Ҳа, бу болаларнинг энг севимли машғулотлари қаторига кирган. Албатта, бу ўзига хос ҳавас бўлса-да, қаҳрамонликка интилишнинг чиройли кўриниши. Ушбу спорт билан профессионал тарзда шуғулланиш эса бутунлай бошқача ҳиссиёт…

ТЕЗКОР ВА ТЎҒРИ ҚАРОР

Қиличбозлик — қурол билан моҳирона ишлаш санъати. Бугун мамлакатимизда кўпгина спорт турлари қаторида қиличбозлик спортига, уни янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун аввало, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, вилоятларда селекция ишларини кучайтириш асосий устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Андижон шаҳридаги Қиличбозлик саройи ана шу мақсадларга хизмат қилаётган спорт масканидир. Ушбу спорт кошонаси билан яқиндан танишиш ниятида Андижонда бўлдик.

Мажмуа ўтган йили фойдаланишга топширилган. Бу ерда 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ бола қиличбозлик сир-асрорларини ўзлаштиради. Комплекс ўз ичига меҳмонхона, машғулотлар, тренажёр залларини олган. Бу ерда ёшлар спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароит муҳайё.

Машғулотлар залининг майдони 24х42 ўлчамда бўлиб, унда саккизтадан ўнтагача қиличбозлар махсус йўлакчасини ўрнатиш имконияти бор. Мажмуа ёнгинасида бунёд этилган 50 кишилик меҳмонхона эса ўқув-машғулот йиғинларига ташриф буюрадиган спортчиларни қабул қилишга ҳамиша шай. Қайд этиш жоизки, бундай шарт-шароитга эга Қиличбозлик мажмуаси Марказий Осиёда ягонадир.

 Қиличбозлик мажмуаси нега айнан Андижонда бунёд этилган, деб ўйларсиз? Бунга сабаб шуки, биринчидан, шу пайтга қадар қиличбозлар учун халқаро стандартларга жавоб бера оладиган ўқув машғулотлар базаси деярли йўқ эди. Фақат пойтахтда қиличбозлар зали мавжуд бўлиб, у бутун республика бўйича маҳоратли спортчиларни тайёрлай олмас эди. Иккинчидан, Андижон вилояти ўзбек спортига бир қатор истеъдодли қиличбозлар, жумладан, 2012 йилги Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Руслан Кудаев, жамоавий баҳслар бўйича Осиё чемпионлари — Жавоҳир Нурматов, Абдулбосит Насриддинов, Санжар Собиров, Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медаль соҳиби Саидбек Жеенбаевларни тарбиялаб берган.

Айни пайтда терма жамоамизнинг қарийб тенг ярми ҳам айнан ушбу вилоятдан. Боз устига, Андижон мамлакатимиздаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд. Шу жиҳатлар инобатга олиниб, Қиличбозлик мажмуаси шу ерда бунёд этилди.

— Кўпчилик бу спорт билан шуғулланиш учун боланинг бўйи узун бўлгани яхши деб ўйлайди, — дейди Андижон олимпия захиралари коллежининг қиличбозлик бўйича бош мураббийи Бахтиёр ­Ғаниев. — Лекин бу нотўғри фикр. Асосийси, спортчи рақибнинг фикрини олдиндан ўқий билиши, тезкор ва тўғри қарор қабул қилиб, уни биринчи бўлиб санчиши талаб этилади. Шу боис машғулотларда чаққонлик, абжирлик, чапдастлик сингари машқлар мунтазам ривожлантириб борилади. Бундай сифатларга эга қиличбозни енгиш мушкул.

 Бир қарашда рақибни биринчи бўлиб санчиш кишига қийин эмасдек туюлади. Бироқ беллашувлар йўлакчасига чиқиб, махсус формани кийгач, ўзига ҳаддан ташқари ишонадиган кишининг ҳам фикри ўзгариши аниқ экан. Буни амалда синаб кўрдик.

Қиличбозликнинг учта тури — шпага, рапира ва сабля бор. Шпагада рақибни 750 граммдан ортиқ куч билан исталган қисмига санчганда очко берилади. Бунда ким биринчи санчса, электрон таблода шу тараф ёнади. Рапира ва сабляда эса рақиб спортчининг фақат тана қисмига 500 граммдан ортиқ куч билан санчиш ёки уриш керак. Бу нисбатан қийин бўлгани учун шпагани танладик.

Мажмуа тарбияланувчиларидан бири билан ўзаро баҳсда бирор марта ҳам рақибдан очко олишнинг иложи бўлмади. Жанг давомида шу нарса аён бўлди: ҳужумга ҳам ақл билан бориш лозим экан. Рақиб пухта ҳимояланса, ҳадеб олдинга интиладиган тараф бора-бора толиқиб қолади. Демак, қиличбозликда қорин мушаклари ҳам бақувват бўлиши талаб этилади. Спортчи ҳимоя билан ҳужум ўртасидаги мувозанатни ҳис этиши, уни сақлай билиши лозим. Қай пайтда ва қандай ҳимояланиш ва ҳужумга зўр беришни режалаштириш кўзлаган мақсадга эришишга ёрдам беради.

— Айни пайтда келаси йили Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги олимпиадага ҳозирлик кўрмоқдамиз, — дейди Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг Андижон вилояти бўлими ижрочи директори ­Ринат ­Семенеев.Бунинг учун спортчиларимизга барча шароит яратиб берилмоқда. Хусусан, улар малака ошириш учун хорижга юбориляпти, турли мусобақалар ҳавосини кўриб келяпти. Қиличбозликда етакчи давлатлар спортчилари билан мунтазам синов жанглари ўтказиб, тажриба алмашмоқда. Бу шубҳасиз, спортчиларимизнинг ўзига бўлган ишончини оширади. Албатта, олдимизга қўйган мақсадлар катта. Уларнинг барчасидан муваффақиятли ўтишга ишонамиз.

Ҳа, 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қиличбозлик федерацияси олдига анчагина жиддий вазифалар қўйилган. Федерация тўрт йилликнинг ушбу энг нуфузли спорт байрамига шунчаки  лицензияни қўлга киритиш билан кифояланиб қолмоқчи эмас. Балки кунчиқар юртдаги олимпиада ғолиб ва совриндорлари  қаторидан жой олишга бел боғлаган. Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари бу спортда ҳам ҳеч кимдан кам эмаслигини кўрсатиш ва исботлаш ниятида.

Умид қиламизки, улар кўзлаган мақсадига эришади. Бунинг учун шароит етарли. Спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини бериши шак-шубҳасиз.

Мажмуа кимларни қабул қилади?

Андижондаги Қиличбозлик мажмуасига қабул қилиш меъёрлари бор, албатта. Улар қуйидагилардан иборат: ҳар бир бола тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрик хулосасига кўра, спорт билан шуғулланишга ҳеч қандай қаршилик бўлмаса, бола мажмуага қабул қилинади. Бундан ташқари, мураббийлар болани тест синовларидан ўтказади. Булар жисмоний машқларни ўз ичига олади. Шулардан муваффақиятли ўтганлар қиличбозлик билан бемалол машғул бўлиши мумкин. Мажмуада Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва Олимпия захиралари коллежининг мураббийлари машғулот ўтайди. Барчаси бепул. Фақат боланинг саломатлиги, зарур жисмоний сифатлари яхши бўлса, бас.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар