«ҚИЗЛАРЖОН» КЛУБИГА КИМЛАР АЪЗО БЎЛАДИ?
Қизларни оилага тайёрлаш, бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларни ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш бугун долзарб масала ҳисобланади. Бунга эришиш учун эса яқинда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошида «Қизларжон» клуби ташкил этилди. Хўш, ушбу клуб фаолияти нималардан иборат? У ўз олдига қандай режаларни қўйган?















