Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Болам, деб яшайди ўзбек

Ўзбек фарзандларини чексиз меҳр билан суйиб-эркалайди.  Кўпинча буни у очиқ гапирмайди. Туяди. Ич-ичдан, меҳри тошиб суяди. Назаримда, давлат сиёсати даражасидаги фарзандсеварлик камайиб бораётгандек. Тобора «Бизни ҳеч ким қўллаб-қувватламаган. Ҳар бир авлод ўз муаммоларини ўзи ҳал қилсин», деганга ўхшаш хулоса чиқади уларнинг амалларидан.

Бизда болаларга ўзбекона муносабат устувор. Ўзимизнинг ейиш-ичишимиз, зару зебардан тежаб бўлса ҳам болаларимга бўлсин, деймиз. Болам, деб яшайди ўзбек, деган сатрлар бор. Мана шу ёш авлодга чексиз меҳр мустақил давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган.

Инсон омили

Бу тамойил замон илмида «тараққиётнинг инсон омили», «инсон ресурслари» тўғрисидаги иборалар талабларига тўлиқ мос келади. Демак, ўзбек азалдан ўз тараққиётининг «инсон омили», «инсон ресурслари» тўғрисида қайғуриб келар экан-да. Бошқаларга бу урф бўлганига 50-60 йил бўлган бўлса, ўзбекларда бу 3000 йиллик анъана экан-да. Ким кимдан ўргансин?

Кореяда «табиий ресурслар чекланган, ижодга эса чегара йўқ» деган шиор кўтарилган экан. ХХ асрда шунга амал қилиб, кам бўлишмади. Биз эса интеллектуал ижодда жаҳонга ўрнак бўлган миллатлардан биримиз. Дунёга медицинани, алгебрани берган, уйида ўтириб Американи кашф қилган, ислом динини мукарраму мушарраф қилган, қоғоз ясашни, от минишни, деҳқончиликни ўргатган миллатмиз.

Биз миллий юксалишни оқ қоғоздан бошлаётган миллат эмасмиз. Интеллектуал ижод ғалабалари билан оламни обод қилган, ҳам дунёвий, ҳам диний цивилизацияларга ривож берган миллатмиз. Пайғамбаримиз «умматим илгари нимаси билан машҳур бўлган бўлса, шуниси билан машҳур бўлади» деган экан. Қайта юксалиш даври келибди, бошланибди. Муборак бўлсин.

Компьютер = дастур+қути

ХХI аср — нанотехнологиялар асри. Суперкомпьютерлар даврида яшаяпмиз. Компьютер нима? Шартли равишда уни икки қисм – жисм (металл, пластмасса)дан ва ақл (дастурлар)дан иборат, деса бўлар. Олимларнинг фикрича, компьютернинг дастурлари унинг «қутиси»га қараганда 20 марта қиммат турар экан. Чунки «қути»ларни саноат йўли билан бир кунда ўн минглаб чиқарса бўлади. Бироқ дастур — бошқа нарса. У конвейерларда ҳар куни ясалмайди. У   инсоннинг миясида «ясалади». Ҳамма бошларда эмас, билимли бошларда.

Биз дастурий таъминот, технологияларнинг истеъмолчиларига эмас, уларнинг ижодкорларига, ишлаб чиқарувчиларига, сотувчиларига айланишимиз керак. Акс ҳолда биз бошқаларга илмий назарий, дастурий, технологик муте бўлиб қолишимиз мумкин. Биринчи Президентимиз ХХI асрни интеллектуал ёшлар асри, деб атадилар. Чунки дунёда, демак, Ўзбекистонда ҳам табиий ресурслар кўпаймайди. Камая боради. Интеллектуал ресурсни эса чексиз ривожлантириш мумкин. Бу ҳаёт кураш майдони. Бу курашда ақллилар кучлиларни енгади.

Халқимизда «Бола азиз, одоби ундан-да азиз» деган мақол бор. Бу ҳам одам эмас, унинг маънавияти қиммат эканини эслатади. Барча тилларда «келажак», «орзу-умид», «эртанги кунга ишонч», «ният», «режа», «мақсад» деган сўзлар бор. Бу сўзлар ўз-ўзидан ўша «дастур»ларни эслатади. Бизни ёшларимиз билан, умидларимиз билан боғлайди.

Жаҳонга ўзини, Ўзбекистонни машҳур қилаётган спортчи, билимдон, санъаткор ёшларимиз сони йилдан йилга ортиб бораётир. Жаҳонга машҳур ўзбек ёшларини санашга бармоқларингиз етмайди. Қўлга қалам, қоғоз олмасангиз саноқда адашиб кетасиз.

Ўзаро гап-у....

Корея «табиий ресурслар чекланган, ижод чекланмаган» деган тамойилга амал қилиб, бугун жаҳоннинг манаман деган давлатларидан бирига айланди. Ўзаро гап-у, бир нарса кишини масрур қилади:  Ўзбекистоннинг ерости, ерусти ресурсларининг аксар қисмига ҳали қўл тегмаган. Энди очилаётир. Ўзимизга. Бизга, фарзандларимизга. Интеллектуал ижодга киришиб боряпмиз.

Демак, бизга ҳозирнинг ўзида Жанубий Корея даражасига етиш учун икки карра кўп имконият бор. Уларда табиий ресурс чекланган, инсон ресурси чекланмаган эди. Бизда табиий ресурс  ҳам интеллектуал ижод ресурслари ҳам чекланмаган. Мана шу эмасми, Буюк келажакнинг нақд захираси! Мана шундай имкониятлар билан бирорта давлатдан кам бўлиш мумкинми?! Асло.




Ўхшаш мақолалар

«Oila va TABIAT» мухбири  «Олтин қалам»  соҳиби бўлди

«Oila va TABIAT» мухбири «Олтин қалам» соҳиби бўлди

🕔13:54, 05.07.2025 ✔18

Газетамиз мухбири Эрпўлат Бахт журналистика соҳасидаги нуфузли мукофот – «Олтин қалам» соҳиби бўлди. 

Батафсил
Барқарор ривожланиш  мақсадлари рейтингида  мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

🕔15:55, 26.06.2025 ✔43

«Бизнинг вазифамиз – келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш»

Шавкат Мирзиёев

Батафсил
Сурнайда  берилган  сабоқлар

Сурнайда берилган сабоқлар

🕔15:52, 26.06.2025 ✔36

Одамларни йиғиб, узундан-узун қуруқ ва баландпарвоз жумлалардан иборат маъруза қилиш бугунги креатив ёндашувларга мос деб бўлмайди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши тарғибот ишларини ташкил қилишнинг ўзига хос ечимини топган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар