Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Бугунги замон воқеликка очиқ кўз билан, реал ва ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда мавжуд бўлган, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда.

Ислом КАРИМОВ

«Қуш уясида кўрганини қилади»

Мамлакатимиз ҳудудлардан, ҳудудларимиз туманлардан, туманларимиз маҳаллалардан, маҳаллаларимиз оилалардан, оилаларимиз ота-она, фарзандлардан иборат. Демак, аввало ҳар бир ота-онанинг мафкураси мустаҳкам бўлса, оила, туман, шаҳар, ҳудудлар, яъни бутун мамлакат аҳолиси, Ўзбекистон халқининг мафкураси мустаҳкам бўлади. Бунинг учун ҳар биримиз фарзандларимизни ўз домига илинтиришга интилаётган бузғунчи ғояларнинг мазмун-моҳияти ва мақсад-муддаосини теран билиб қўйишимиз шарт. Бироқ ўтказилаётган тадқиқотлар ота-оналарнинг дунёдаги маънавий таҳдидлар ҳақида билимлари замон талаблари даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.  Шу боис ота-оналар билан дунёнинг мафкуравий манзараси тўғрисида суҳбатлашишга эҳтиёж туғилади. Чунки «Қуш уясида кўрганини қилади». Мафкура, ғоя масаласида ҳам.

Оилангиз огоҳми?

Ҳозирги вақтда  миллат, Ватан ҳимояси биздан ҳушёрлик, огоҳлик, курашчанликни талаб этмоқда. Демак, ҳар биримиз ана шу хислатларни намоён қилишга тай­ёр бўлмоғимиз керак. Бу ўринда оилаларда мафкуравий тарбиянинг йўлга қўйилиши муҳим аҳамият касб этади. Масалан, ҳар бир йигит-қиз «дини исломни ўргатаман» деган кишининг асл ниятини биринчи мулоқотдаёқ англаб, танишиб, бу даъватга қандай жавоб қайтаришни билиши керак. «Мафкураси мустаҳкам ўзбек» сифатидаги вазифамизни намоён эта олишимиз душманнинг ниятларини армонларга айлантиради. Умидсиз, ниятсиз, дастурсиз душман эса бизга таҳдид сола олмайди. Мафкураси заиф, тарқоқ миллатларнинг ғўр ёшлари бошқа мамлакатларни излаб кетади.

Ҳар қандай нохуш ҳаракат ва муаммонинг илдизи

Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга. Мафкуравий кураш тобора кескин тус олмоқда. Унинг янги ва янги усуллари ўйлаб топилмоқда. Ҳозирги кунда бу таҳдид ва таъсирларга фақат кучли ғоя, соғлом мафкурага эга бўлган оилагина қарши тура олиши мумкин. Бугунги таҳликали давр оилаларда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий тарбия самарадорлигини тинимсиз ошириб боришни талаб қилмоқда. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганидек, «Биз ўзимизнинг пировард мақсадимизга эришиш учун замон қандай тез ва шиддат билан ўзгараётганини ҳисобга олган ҳолда, воқеликнинг ортида эмас, балки унинг олдида юришимиз, ҳар қандай нохуш ҳаракат ва муаммоларнинг олдини олишимиз зарурдир».

Маънавий таҳдид турлари

Бу тушунчанинг моҳияти «Юксак маънавият — енгилмас куч» китобида батафсил очиб берилган. Яъни, «маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий ­дунё­сини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим».

Эгоцентризм

ХХI аср бошини янги мафкуравий таҳдид ва илмий-технологик асосга қурилган тарғиботлар кураши даври, деб ҳам аташ мумкин. Бу борада М.Саидов: «Бу Ғарб оламида кенг тарқалган эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фалсафасидир. Эгоцентризм худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради. Инсониятга етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди. Ҳозирги кунда Ғарб дунёсида эркинликни ниқоб қилиб олган айрим кимсалар нафақат бизнинг миллий анъаналаримизни, балки барча халқлар учун қадрли бўлган инсонийлик ақидаларига тўғри келмайдиган турли бузғунчиликларни оммавий ахборот воситалари орқали очиқдан-очиқ кенг тарғиб этаётганини кўриб турибмиз», — дейди.




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар