Жараён      Бош саҳифа

СУЯНГАН ҲАССАСИ СИНГАЧ...

У дунёга келганда яқинларининг ҳеч бири хурсанд бўлмади: чақалоқ оёғида нуқсон, бунинг устига, бош миясида перенатал босим билан туғилди. Шифокорлар унинг яшаб кетишига умид йўқлигини айтганда, онаизорнинг юраги тилка-пора бўлди. Бироқ…  

СУЯНГАН ҲАССАСИ СИНГАЧ...

Ўшандан буён орадан 28 йил ўтди. Ҳозир бу қизнинг уйига борсангиз, ўзингизни гулзорга тушиб қолгандек ҳис этасиз. Одам бўйича келадиган гуллар қаршисида йўл топа олмай тургани­нгизда Фаёза сизга пешвоз чиқади. Зўр илтифот билан меҳмонхонага бошлайди. Онаси, жигарлари, қўни-қўшни, бутун маҳалла-кўйга югуриб-елиб хизмат қиладиган, юзидан табассум аримайдиган, ғайрат-шижоатли бу қизни кўриб, дардманд дейишга тилинг бормайди, киши.

Фаёза Пўлатова Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Ҳуррият маҳалласида истиқомат қилади. У ака-опаларидан фарқли равишда саломатлигида жиддий нуқсон билан улғайди. Болалиги ҳамма қатори чопқиллаб, капалак қувиб ўтмади. Тенгдошлари каби сумкасини орқалаб мактабга бормади. Бечора онаси тинимсиз меҳнат қилиб, топган пулига уни қайта-қайта шифокорларга олиб борди, ночор турмушига қарамай, қизининг саломатлигини тиклаш учун курашди. Волидасининг саъй-ҳаракати, дуолари туфайли Фаёза ниҳоят, тўққиз ёшга тўлганда ҳассага суяниб юра бошлади.

— Тўрт йил давомида шу таёққа таяниб юрдим, — дейди Фаёза. — Бир куни битта ҳассам синиб қолди. Онамга «Янги ҳасса олиб беринг», дейишга ботинолмадим. Шундоғам ўзи ёлғиз меҳнат қилиб, мени даволатиш учун тер тўкарди. Битта ҳассага суяниб юришга ҳаракат қилдим. Кўп ўтмай, у ҳам синди. Шунда барибир менга янги ҳасса олиб беришди. Лекин ўзимга сўз бердим: уни сира ҳам ишлатмайман, мустақил юраман. Билмадим, қаердан куч топдим. Ҳаракат қилиб, секин-аста қадам ташлай бошладим.

Фаёза ўзи юришга, қандай юмуш бўлмасин, бошқаларнинг кўмагисиз бажаришга интилди. Бора-бора ўн учга кирганда қийналиб бўлса-да, ҳеч кимнинг ёрдамисиз юриб кетди. Кейин бир қанча юмушларни ўзлаштирди.

У гуллар ўстиришга жуда қизиқади. Уларни ўзининг яқин инсонидек авайлайди, дўстидек суҳбат қуради, сирдоши ҳам, дарддоши ҳам гуллар. Бир куни қўшниларидан бири унга билдирмай гулларидан бирининг шохидан синдириб олганда, ўзидаги қанча оғриқларни енга олган Фаёза ўша куни гулига ачиниб, роса йиғлаган экан.

Дарвоқе, Фаёза маҳалладаги болаларни ҳам жуда яхши кўради. Уларнинг ота-онаси иш билан банд бўлганида кичкинтойларга қараб туради. Ғамхўрлик қилади, доим уларга ширинлик улашади.

— Маҳалламизда бирон чақалоқ туғилса, у албатта, Фаёза олиб келган кийимчани киймасдан қолмайди, — дейди қўшниси Дилафрўз Ҳошимова. — Уни бутун маҳалла-кўй яхши кўради. Кимнинг уйида тўй, ҳашар, ҳайит каби тадбирлар ўтказса, биринчи галда Фаёза ёрдамга ошиқади. Хамир ёйишми, уй йиғиштиришми, болаларга қараб туришми, хуллас, ҳамма-ҳаммасини бажонидил бажаради. Хонадонидан кўчага чиқиши билан дарвозаси олдига аввал кичкина болалар, сўнг қўшни аёллар бирин-кетин йиғила бошлайди. Чунки у суҳбатижон, ҳаммага хушкайфият улаша олади.

Дилафрўз опанинг айтишича, Фаёзанинг меҳнаткашлигини маҳалладаги оналар қизига, қайноналар келинларига ўрнак қилиб кўрсатишади. Бутун маҳалла-кўй Фаёзани яхши кўради. Уни кўпчилик тўлқинланиб мақтайди.

— Ҳовлимизда иссиқхона қуриб, Фаёза гуллар ўстиришига имконият яратишни ният қилгандим, — дейди  онаси Анорхол опа Пўлатова. — Чунки у фақат тувак гулларинигина ўстира олади. Ерда ишлашга кучи етмайди. Шу амалга ошса, қизим гулчиликни йўлга қўйиб, бир-икки сўм ишлаш имконига эга бўларди. Фаёза оқсоқланиб бўлса-да, ўзи юради, лекин узоқ йўл боса олмайди. Эшитишимча, ногиронлар учун машина бор экан. Унда шундай машина бўлса, бемалол ўзи ўстирган гулларини бозорда сотиб, бошқа юмушларни ҳам бажариб юраверарди...

Инсоннинг қадр-қиммати нима билан ўлчанади? Жамиятга келтираётган фойдаси биланми? Агар шундай бўлса, Фаёза атрофидаги одамларнинг оғирини енгил қилишда, ҳашар ва тўй-ҳашамларда барча юмушларда фаоллиги билан соппа-соғ одамларга ўрнак бўлмоқда. Ё бўлмаса, бировларнинг оғирини енгил қилиш, дарди билан яшаш бобида ҳам у сизу биздан кам эмас. Яқинларининг, маҳалласидагиларнинг, ўрни келса, бегоналарнинг дардини ўзиникидек ҳис этади. Улардан ёрдамини аямайди.

Агар инсоннинг қадри кўрсатган жасорати билан ўлчанса, Фаёзанинг матонати бунга яққол мисолдир. У инсоний фазилатларга эга юраги пок, меҳридарё, шижоати қуёшдек қайноқ қиз. Озгина имкон ва шароит яратиб берилса, ўн ҳисса қилиб қайтаришга тайёр, халқига чин юракдан хизмат кўрсатишга шаҳди баланд унинг...

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар