Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

«Ўзбекистонга саёҳат — келажакка саёҳат»

Кўпинча ватандошларимизнинг ўзаро суҳбатларида гўзал бир ифтихор туйғуларини эшитиб қоламиз.

Баъзи қўшни давлатлар аҳолиси ўз буюк келажаклари деганда бугунги Ўзбекистондаги шароитни орзу қилишар экан. Мактаб ўқувчилари автобусларда «Келажакка саёҳат» деб, Ўзбекистон болалари ўқиб таълим олаётган коллежларга экскурсияларга келиб кетишмоқда. «Қачонлардир бизда ҳам Ўзбекистондагидек йўллар, коллежлар, шифохоналар бўлади», деб орзу қилишаётганини мен ҳам бир неча марта эшитдим. Ниятларига ижобат тиладим. Тўлқинланиб кетаркан киши...

Куч — билим ва тафаккурда

Бухоролик темирчи усталарнинг бир мақоли бор: «Болға урувчига — бир танга, «мана бу ерга ур», дегувчига — икки танга», деган. Демак, фаровонлик азалдан мушакларга эмас, билим ва тафаккурга боғлиқ экан-да? Бу мақол ХХI аср — интеллектуал асрда том маъно касб этмоқда.

Бугунги 6-синф ўқувчиси билган нарсаларни биз билмаймиз. Масалан, VIII — IХ асрларда Хитой императорлари саройлари Самарқанд шишаси билан безатилганини; цивилизациялар тарихида буюк боболаримизнинг хизматини болаларимиз ифтихор билан айтиб берадилар.

Шу эмасмикан, Президентимизнинг фарзандларимиз биздан кўра ақлли, доно, билимли бўлиши керак, деган ғояси рўёбининг нишоналари. Куч билим ва тафаккурда экан, улар бугуноқ кучли ва бахтиёр. Демак, эртага ҳам албатта бахтли бўладилар.

Фидойилик нима?

Фақат билимнинг ўзи бизни юксак марраларга олиб чиқа олмайди. Яхши тарбия кўрмаса, одам билимни ватани, миллатининг зарарига ишлатиши ҳам мумкин. Шунинг учун донолар: «Тарбияламай берилган билим — телбанинг қўлидаги қилич», дейдилар. Шунинг учун бизда азалдан тарбия устувор бўлган. Айниқса, фидойилик тарбияси. Фидойи сўзи — содиқ; кўнгилли; фидокорлик — ўз ихтиёри билан, ўзидан кечиб, жонбозлик ва садоқат билан, берилиб ишламоқ каби маъноларни англатар экан. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз болаларимизни 14 ёшли ўсмирни, 20 ёшли талабани оддий бола, ўспирин даражасидан фидокор даражасига кўтаришимиз керак.

Фидокорлик — тарбия натижаси

Энди педагогик мақсад одамларга фидокорликни  тушунтириш эмас, фидокорликни ўргатиш, кўрсатиш, деб  белгиланиши керак. Чунки бизга фидокорлик ҳақида чиройли, ёддан гапириб берувчилар эмас, вазият тақозо қилган заҳоти (ўқишда бўладими, ишда бўладими, жамоат ишларида бўладими) фидокорликка тайёр йигит-қизлар керак. Демак, фидокорларни уларнинг кўнгилли, ўз ихтиёри билан, ўзидан кечиб, жонбозлик ва садоқат билан, берилиб ишлашлари бошқалардан ажралиб турар экан.

Бугун фидойилик учун жондан кечишга зарурат йўқ. Чунки давлатимиз Ватан, фуқаро тинчлиги ҳимоясини миллий ва замонавий армиямиз билан кафолатли таъминлаб қўйибди. Мамлакат тинч, барқарор юксалаётир. Демак, бизга тинчлик шароитида, меҳнатда, ўз иш жойида кўрсатиладиган фидойилик, яъни  фидокорлик  керак. Булар — Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун, бузғунчи ғоялар, информацион хуружларга қарши  кўнгилли, ўз ихтиёри билан, ўзидан кечиб, жонбозлик ва садоқат билан, берилиб ишлаш тақозо этилмоқда. Ана шунда инсон омилининг бор куч-қудрати намоён бўлади.

Бизга бўлаверадими? Йўқ!

«Бизга бўлаверади», деб яшаш иллати бор. Бу иллат юқумли. Ундан ёшларимизни асрашимиз зарур. Аввало, икки оғиз «бизга бўлаверади», деб ўйловчилар тўғрисида. Улар кимлар? Улар ҳам ўзимизнинг жигарбандларимиз. Улар ҳамма нарса, соҳада «минимум»дан қониқиб яшайдилар. Агар миллат бу эпидемияга учраса, урди Худо. «Бизга «Nexia» эмас, «Москвич» ҳам бўлаверади»; электр лампочка бўлмаса, бўлмас, қора чироқ ҳам бўлаверади; асфальт эмас, шағал йўл ҳам бўлаверади; «аъло» бўлмаса, «қониқарли» ҳам бўлаверади; маҳсулот сифати жаҳон талаблари даражасида бўлмаса ҳам майли — бизга бўлаверади; болаларимиз 2-3 тилни эмас, бир тилни билсаям бўлаверади; газ қувури ўрнига резина ичак улаб ёқса ҳам бўлаверади...»

Қарашлари ўзгармагунча одам ўзгармайди. Ҳар биримиз фарзандларимизда лоқайдликка қарши маънавий иммунитет ҳосил қилишимиз зарур. Бунинг учун  уларга ўз характери, иродаси, қарашларига танқидий муносабатни, ўз-ўзини тарбиялаш, такомиллаштиришни ўргатишимиз керак.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔86

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔138

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔186

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 86    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 138    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 186    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 115    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 213    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар