БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ СОДДА ФОРМУЛАСИ
ҳурмат ва муроса билан яшашда
Тинч-тотув, аҳил-иноқ ҳаёт кечираётган оилаларни кўрганда кимнинг ҳам ҳаваси келмайди дейсиз. Фарзанд тарбияси, рўзғор тутуми, эр-хотиннинг ўзаро ҳамфикрлиги бизга бахтли ҳаёт кечириш борасида сабоқ беради. Орамизда бундай оилалар кўп. Уларнинг ўз юмушларидан ортиб, маҳаллада ҳам муносиб ўрин эгаллаётганини эса жамиятимиз ҳаётига қўшаётган муносиб ҳиссаси дейиш мумкин.




















