Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ СОДДА ФОРМУЛАСИ

ҳурмат ва муроса билан яшашда

Тинч-тотув, аҳил-иноқ ҳаёт кечираётган оилаларни кўрганда кимнинг ҳам ҳаваси келмайди дейсиз. Фарзанд тарбияси, рўзғор тутуми, эр-хотиннинг ўзаро ҳамфикрлиги бизга бахтли ҳаёт кечириш борасида сабоқ беради. Орамизда бундай оилалар кўп. Уларнинг ўз юмушларидан ортиб, маҳаллада ҳам муносиб ўрин эгаллаётганини эса жамиятимиз ҳаётига қўшаётган муносиб ҳиссаси дейиш мумкин. 

БАХТЛИ БЎЛИШНИНГ СОДДА ФОРМУЛАСИ

Баъзан бирор тушунмовчилик юзага келган оилаларга бу ҳаётнинг ғаниматлиги, инсонлар бир-бирининг қадрига етиб яшаши кераклигини тушунтириш анча мушкул кечади. Шундай вақтда ён қўшнисининг бахтли турмушини ўрнак қилиб кўрсатиш эса уларни бироз мушоҳада қилишга, хатоларини англаб етишга ундаши мумкин.

Бир неча йилдан буён ўтказиб келинаётган «Энг намунали оила» Республика кўрик-танлови ҳам шу вазифани ўз олдига асосий мақсад қилиб олган. Ҳаммага ўрнак бўлиб келаётган бундай оилалар эса муносиб рағбатлантириб келинмоқда. Бу йил ҳам кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичларида 15 минг 624 оила иштирок этди. 

— Бу йилги танловнинг Республика босқичи аввалгиларидан кўра анча жиддий ва муросасиз руҳда ўтди, — дейди «Оила» илмий-амалий маркази катта илмий ходими Муҳиба ҲАМИДОВА. — Иштирокчиларнинг барчаси пухта тайёргарлик кўрган. Ҳақиқатан ҳам, ҳаммага намуна қилиб кўрсатса арзийди. Менда, айниқса, Сурхондарё вилоятидан иштирок этган Назаровлар оиласи ўзгача таассурот қолдирди. Хонадоннинг каттаю кичиги рўзғорда ўз бажарадиган вазифасига эгалиги, ҳеч бирининг бу масъулиятга беэътибор қарамаслиги кўпчиликнинг диққатини тортди. Беш ўғилнинг ҳаммаси фермер, келинлари ҳам тадбиркорликнинг турли соҳаларида фаолият олиб боришади. Оила аъзолари ўзаро тотувлик ва ҳалол меҳнат билан элда ҳурмат қозонган.

Кўпинча оилалардаги муаммолар, қайнона-келин орасидаги келишмовчиликларни танқид қилиб ўрганиб қолганмиз. Аслида эса ён-атрофимизда намунали оилалар қанча. Назаримда, мана шу мавзуда кўпроқ тарғибот олиб боришимиз керак.

«Ҳамма бахтли оилалар бир-бирига ўхшайди», деб ёзган эди Лев Толстой «Анна Каренина» романида. Ҳақиқатда шундай. Яна ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиз экани ҳам рост. Бахтли оилаларни кўриб, уларнинг ўзаро муроса билан ҳаёт кечиришда, фарзандлар тарбиясида кўпроқ қайси жиҳатларга эътибор қаратгани кўпчилик учун қизиқ. Танлов ғолибларидан бири тошкентлик Қодировлар оиласи мисолида буни билгимиз келди.  

— Қачонки оилада эркак ва аёл бир-бирини қўллаб-қувватласа, тушунса, барака бўлади, — дейди оила бекаси ­Замира ҚОДИРОВА. — Тинчлик ҳукм суради.  Қолаверса, бу фарзандлар тарбиясида ҳам намоён бўлади. Биз ҳам турмуш ўртоғим билан беш фарзандни вояга етказиб, олий маълумотли қилдик. Турмуш ўртоғим қишлоқ хўжалиги соҳасида, мен таълим йўналишида анча йил фаолият юритдик. Мана, бугун набиралар тарбияси билан бандмиз. Ўзим ўқитувчи бўлганим учун уларни имкон қадар бўш қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Набираларимни китобга ошно қилишга алоҳида эътибор қаратганман. Уйимизда мўъжаз кутубхона, спорт зали ташкил этганмиз. Мақсадимиз фарзандларимизни соғлом, юртимиз корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаш.  

Ҳа, хонадонимиздаги хотиржамлик ишимизда, кайфиятимизда, бутун умр йўлимизда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатиши кундек равшан. Бунга эришишнинг формуласи эса жуда содда. Аёл ва эркакнинг оиладаги вазифаларига сидқидилдан ёндашиши, бир-бирига ҳурмат билан муомала қилиши юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммонинг олдини олиши аниқ. Намунали оилаларнинг ҳаётини кенг тарғиб қилиш билан айни шу ҳақиқатларни ёшлар онгига чуқурроқ сингдиришга эришиш мумкин.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔218

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔256

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 218    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 256    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 808    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар