Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Фаровонлик нима?

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Фаровонлик  нима?

Хитойга бормаган юртдошларимиз кам бўлса керак. Эътибор қилганмисиз, бу давлатда ҳамма нарса бор: бозори тўкин, ҳар қадамда емакхона.

Камина ошхоналарда бир нарсага эътибор қилдим: бирорта идишда овқат ортиб қолмайди. Чиқинди қутилари фақат бўшаган идишлар билан тўла. Семиз одамлар ҳам кам учрайди. Негаки, улар мамлакатдаги фаровонликни қадрлашади. Араб, Европа давлатларида ҳам шу ҳолат. Кўпларида исроф учун жарима бор. Ҳа, фаровонликка зиён етказишни жиноят деб билишади. Бизда-чи?

Изоҳли луғатда «фаровон» сўзи «ҳар жиҳатдан тўла-тўкис таъминланган, ҳамма нарсаси мўл-кўл, тўқ, бардам» тарзида ифода этилган. Аслида барчамизнинг тушунча ва тасаввуримиз ҳам шундай. Надоматлар бўлсинки, биз бу тушунчалар изоҳи борлигини ё билмаймиз ёки билиб туриб, тан олгимиз келмайди. Камина аллома аждодларимизнинг «Сиҳат тиласанг, кам е...» нақлини назарда тутяпман. Қолаверса, исрофгарчилик фаровонликка муносиб ҳолат эмас. Бунинг устига, халқимизда «Нимани этсанг хор – ўшанга бўласан зор» деган нақл ҳам бор.

Мисол учун, йиллар давомида биз сувнинг қадрига етмадик. Томчилатиб суғоришни пайсалга солаётганимиз учун ҳар йили ёзда сув муаммосига дуч келамиз. Ҳатто, давлат томонидан моддий қўллаб-қувватланишига қарамасдан бу ишга ёппасига киришмаяпмиз. Яна ҳам аниқроқ айтсам, «Сув текин» деган тушунчадан қутула олмаяпмиз. Ваҳоланки, Хитойда (ҳа, яна ўша ерда!) Или дарёси қирғоғига яқин майдонларда суғориш 100 фоиз томчилатиш усулида олиб борилади. Бетонлашмаган канал ва ариқ йўқ ҳисоби.

Бу камчилик бугун пайдо бўлган эмас, унинг тарихи узоқ. Маҳмудхўжа Беҳбудий бундан бир аср олдин тўй-маъракалардаги исрофгарчилик ҳақида оғриниб ёзган. Бухоро амири маърифат аҳли талабига кўра тўй-маъракаларни ихчам, камхарж қилиб ўтказиш бўйича фармон чиқарган. Аллома бобомиз Алихонтўра Соғуний «Агар миллатимиз ўз ҳаёти ҳақида ошга борганидек бирдамлик кўрсатса, ҳеч кимга қарам бўлмасди», деган.

Ҳурматли ўқувчим, шу ўринда камтарин муаллифингиз фикрини эзмалик деб қабул қилманг. Негаки, тарозу палласига қўйилганда, ноз-неъмат, имкониятнинг борлиги билан бирга унга бўлган муносабат баравар туриши керак. Яъни, фаровонлик, бу – халқ томонидан яратилган ва шу халқнинг маънавиятига, эркинлигига хизмат қиладиган неъматлар йиғиндиси. Зеро, Аллоҳ иноят қилган табиий бойликлар ҳам шунга тааллуқли.

Ана энди масалага яқинроқ фикр юритамиз. Уни битта мисол билан бошлайлик.

Яқинда Самарқандга келган немис ишбилармонлари билан суҳбатлашиб қолдик. Йўл-йўлакай уларга аҳолидаги шахсий транспорт воситалари ҳаддан кўплиги, шаҳарда ерости ёки кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш зарурияти ҳақида гапирдим. Меҳмон фикримга эътироз билдирди, унинг ўзида ва хотинида иккитадан, ўғлида эса битта машина борлигини, лекин уларни ҳеч қачон ишга миниб бормаслигини айтди. Машинасининг бирини овга, иккинчисини эса тоққа чиққанда минаркан. Шаҳарда эса жамоат транспортидан фойдаланаркан. Автобус ёки трамвайнинг тезроқ юришига имкон яратсангиз, шахсий машинада бир ўзи ишга борадиганлар сони кескин қисқаради.

– Мен эътибор қилдим, – деди у, – машиналарнинг ярмидан кўпида фақат ҳайдовчи боряпти, ахир бу мотоцикл ёки велосипед эмас-ку!..

Демак, биз фаровонлик белгиси деб биладиган шахсий машинадан ҳаётимиз қулайлиги мақсадида фойдаланиш ҳам муҳим экан.

– Ота-онам билан битта уйда яшаймиз, уйга деярли тунда келамиз, – дейди Мисрда ойига 200 доллар олиб ишлайдиган ўқитувчи. – Ҳар куни бассейнга, спорт залига, икки кунда бир марта концерт ёки театрга, музейларга бораман. Ҳар ярим йилда оилам билан ҳафталик саёҳатга чиқамиз. Демак, фаровонлик ҳамма нарсанинг мўл-кўллиги эмас, балки керакли нарсанинг борлигидир.

Тўқликка шўхлик ҳам яхши эмас. Эрмакка ёхуд шунчаки «кўз-кўз» қилиш учун ҳам машина ҳайдаб юрганларни кўрамиз. Тўйларда бойликни намойиш қилиш етмаганидек, аёллар тақинчоқларини ҳам кўз-кўз қилишни одатга айлантиришди. Уйдаги музлатгич лиқ тўла турмаса, жанжал қиладиган аёллар бор.

Исталган пайтда кўнгил тусаган таомни ейиш учун буюртма бериш хизматини ҳам суиистеъмол қиляпмиз. Чиқинди ташувчилар айтишича, айрим хонадонлардан ана шундай буюртмалардан қўл текизилмаганлари ҳам чиқариб ташланяпти.

Тўғри, пул сизники, уни сиз топяпсиз. Лекин сотиб олган таомингиз учун кўпнинг ризқи, уни тайёрлаш, етиштириш учун давлатнинг, халқнинг ресурслари сарфланган. Агар сиз олиб, исроф қилмаганингизда ўша маҳсулот бир кишининг, балки бир оиланинг дастурхонини тўлдирган бўларди. Бундай ҳолат битта маҳаллада ўн хонадонда учраса, республика бўйича қанча бўлади, неча тонна маҳсулот истеъмол қилинмай, чиқиндига ташланади?

Халқнинг фаровон яшаши учун шароит яратиб бериш давлатнинг вазифаси. Бу борада анча ишлар қилиняпти. Зарур маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш кўпайди. «Опен бюджет» одамларга ўз яшаш жойини обод қилишга имкон беряпти. Давлат хизматлари бевосита маҳаллага кўчяпти. Ҳар ким ўз маҳсулотини экспорт қилиш имкониятига эга. Автотранспорти йўқ хонадонлар кам қолди. Уй-жойлар қурилиши ҳам йилдан-йилга ортмоқда. Санаторий, дам олиш масканлари кўпайди. Энди фақат ана шу фаровонликка нисбатан худди ривожланган давлатлар аҳолиси каби муносабатимизни ўзгартиришимиз керак, назаримда.

Масалан, ҳашаматли тўйхона, серхаражат тўйларимиз билан эмас, балки гавжум кутубхона, стадион ва музейларимиз билан фахрланайлик. Кутубхоналарга, китоб дўконларига, театр ва концертларга киришдан завқ олайлик. Ошхоналарда, уйдаги зиёфатларда неъматларнинг исроф бўлишига йўл қўймайлик. Ҳаётимиздаги мавжуд фаровонлик биз учун кўнгил таскини сифатида самара берсин, у бизнинг маънавий юксалишимизга, мустаҳкам соғлиғимизга хизмат қилсин. Дарвоқе, дорихоналарнинг ҳаддан ортиқ кўплиги, тўйлардаги исрофгарчилик катта машаққатлар эвазига яратилаётган тўкинчиликка раҳна солади.

 

Фармон ТОШЕВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист




Ўхшаш мақолалар

Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔73

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔236

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Эрта турмушнинг  олди олинди

Эрта турмушнинг олди олинди

🕔17:16, 12.07.2024 ✔368

Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 73    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 236    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 368    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 569    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 554    🕔 15:57, 08.01.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар