Янгисидан бор

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:06, 21.06.2018 ✔1376

Шифокор ҳузурига кирган бемор:

— Доктор, мен жигар билан келган эдим…

— Жуда соз, — деди шифокор. — Қани, беринг, айниб қолмасидан музлатгичга солиб кўяйлик!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:29, 14.06.2018 ✔1442

Профессор:

— 1564 йили нима бўлган?

Талаба:

— Шекспир туғилган.

Профессор:

— 1565 йилда-чи?

Талаба:

— Шекспир бир ёшга тўлган.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔18:01, 24.05.2018 ✔1367

Йўл ёқасида катта эълон тахтаси турибди ва унда катта-катта ёзув бор: «Ҳайдовчи, оқ йўл!»

Худди шу тахта ўрнатилган устуннинг пастроғида кичикроқ эълон: «Кўприк бузиб ташланган».

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔19:13, 10.05.2018 ✔1360

— Иккала тишингиз ҳам қаттиқ шамоллаган. Олиб ташлаш керак.

Қанча бўлади?

— Бир юз эллик минг.

— Икки дақиқада бир юз эллик минг тўлайманми?

  — Хоҳласангиз, жуда секин-секин суғуришим мумкин.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔16:51, 26.04.2018 ✔1480

— Мен устингиздан шикоят қиламан! Куяга қарши берган дорингиз ҳеч нарсага ярамас экан. Куя уни ҳузур қилиб еяпти.

— Унда ҳаммаси жойида экан. Куя дорини ейиш билан банд бўлса, кийим-кечак билан мутлақо иши бўлмайди.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔13:52, 13.04.2018 ✔1309

— Менга қара, оғайни, мендан юз минг сўм қарзинг борлиги эсингдами?

— Эсимда. Мана, қара, ён дафтаримга катта-катта ҳарфлар билан ёзиб ­қўйибман.

— Кўрдим.

— Агар шунақа эслатавериб жиғимга тегаверсанг, умуман ўчириб ташлайман.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔17:44, 01.03.2018 ✔1554

Суғурта агентлигида:

Айтинг-чи, хизматингиз ишончлими, тўловни вақтида тўлайсизларми?

— Албатта. Мана, масалан, ўтган ҳафтада бир эркак тўққизинчи қаватдан йиқилиб тушди. У иккинчи қаватга етгунча биз хотинига суғурта пулини тўлаб бўлдик.

 

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:59, 16.02.2018 ✔1416

Касалхонада ётган икки эркак суҳбатлашмоқда.

Касалхонага қандай тушиб қолдингиз? — сўради бири иккинчисидан.

— Томдан йиқилиб тушдим.

— Минг лаънат! Сен экансан-да менинг бошимга тушган!!!

 

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:09, 26.01.2018 ✔1365

«Маршрутка»да кетаётган йўловчилардан бири ҳайдовчига дебди:

Ана шу тўхтаб турган «Matiz»нинг орқасида тўхтатиб юборинг!

Шу заҳоти «Matiz» юра бошлабди. Ҳайдовчи йўловчига қараб:

— «Matiz»нинг ортидан қувлайверайми? — дермиш.

 

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:03, 11.01.2018 ✔1446

Қишлоқдан келган икки йигит шаҳар автобусига чиқиб, ҳайдовчидан сўраётганмиш:

— Шу автобусда Жисмоний тарбия институтига бора оламанми?

Ҳайдовчи:

— Йўқ, — дебди.

— Мен-чи, мен бора оламанми? Ҳужжат топширишим керак эди-да, — дермиш иккинчиси.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:56, 05.01.2018 ✔1458

Судья хотини чўкиб кетган эркакни сўроқ қилмоқда:

— Нега хотинингизни чўкиб кетаётганини била туриб, қутқаришга шошилмадингиз?

— Мен уни чўкаётганини билмадим. Ҳар доимгидек бақирди-да!..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:12, 28.12.2017 ✔1332

Бемор ётган палатага кирган врач, унга қараб:

— Сиз ўлим тўшагида ётибсиз... — деса, бемор сакраб ўрнидан туриб:

— Дарров тўшагимни алмаштиринглар-чи, — дермиш.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:49, 21.12.2017 ✔1417

Эр уйига қайтса, хотини тўкин дастурхон безатиб, унга торт қўйибди. Тортни устида 20 дона шам турган экан. Эри ҳайрон бўлиб:

— Кимни туғилган куни? — сўрабди. Хотини зардали овозда:

— Пальто оберганингизга 20 йил бўлди! — дермиш.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:48, 14.12.2017 ✔1305

— Мендан юз минг сўм қарзинг борлиги эсингдами?

— Эсимда. Мана, қара, ён дафтаримга катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйибман.

— Кўрдим.

— Агар шунақа оҳангда эслатаверсанг, бутунлай ўчириб ташлайман!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:09, 07.12.2017 ✔1447

Болакай дадасига деди:

— Дада, биз қачон жаҳон чемпионатига чиқамиз?

Дадаси бошини қашиб туриб:

— Болам, рақиб томон адашиб, ўз дарвозасига гол урганда, албатта, жаҳон чемпионатига чиқамиз... — деди гап тополмай.

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.

    🕔22:52, 31.12.2021
  • Чиқиндидан ясалган арча

    Чиқиндидан ясалган арча

     

    Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.

    🕔22:43, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • «Янги йилга спорт билан!»

    «Янги йилга спорт билан!»

    Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.

    🕔22:54, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янгисидан бор!

    Янгисидан бор!

    – Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
    – Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
    – Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
    – Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...

    ✔ 857    🕔 12:41, 26.06.2020
  • Янгисидан бор!

    Янгисидан бор!

    — Соғлиқларингиз яхшими?
    — Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
    — Молиявий аҳволингиз-чи?
    — Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!

    ✔ 853    🕔 12:23, 26.06.2020
  • Янгисидан бор!

    Янгисидан бор!

    Бир аёл дугонасига эридан шикоят қилаётганмиш:
     

    ✔ 933    🕔 11:32, 15.06.2020
  • Янгисидан бор!

    Янгисидан бор!

    Етмишга кирган аммамга телефон қилдим:
     

    ✔ 852    🕔 13:07, 03.06.2020
  • Янгисидан бор!

    Янгисидан бор!

    Эр уйига келса, уйлар покиза, тозаланган, ҳаммаёқ саранжом-саришта ҳолда турибди. Эр бундан таажжубланиб, хотинидан сўради:
     

    ✔ 957    🕔 11:05, 27.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар