Терговчи гувоҳни сўроқ қилмоқда:
— Сиз жабрланувчи Ҳамидни дўппослашаётганини кўра туриб, ёрдам бермай, индамай ўтиб кетгансиз...
— Нима қилай? Менсиз ҳам ўзлари жуда яхши уддалашаётганди-да!
Терговчи гувоҳни сўроқ қилмоқда:
— Сиз жабрланувчи Ҳамидни дўппослашаётганини кўра туриб, ёрдам бермай, индамай ўтиб кетгансиз...
— Нима қилай? Менсиз ҳам ўзлари жуда яхши уддалашаётганди-да!
Самолётда қарға, шер ва бўри кетаётган экан.
Қарға ҳар хил қилиқ қилиб шернинг устидан кулаверибди. Буни кўрган бўри ҳам шернинг устидан кулган экан, шер уни самолётдан улоқтириб юборибди-да, дебди:
— Учишни билмасанг, нима қилардинг устимдан кулиб?!
Бир киши банк дарвозаси ёнида писта сотадиган дўстидан қарз сўраб келибди.
— Узр! Мен қарз бера олмайман. Ўртада шартнома бор, — дебди пистачи.
— Қанақа шартнома? — ҳайрон бўлиб сўрабди дўсти.
— Банк писта сотмайди, мен қарз бермайман...
Икки севишган хиёбондаги ўриндиқда осмонга қараб ўтиришибди. Бирдан йигит дебди: — Вой, қара! Юлдуз учди! Ният қил! Қиз: — Сизга турмушга чиқсам дейман!.. Йигит: — Ие!!! Қайтиб орқасига кетди-ку?!
Хотинининг «Бўлди, мен уйдан кетаман» деган гапига ҳамма эркаклар ҳар хил жавоб қайтаришаркан.
Янги уйланганлар: «Йўқ, ундай қилма! Кечир...» дейишади.
Тажрибалилар хотиржам туриб, хотинининг барча гапларини эшитади.
Ўта тажрибалилар эса хафа, тушкун ҳолатда: «Сен фақат ваъда беришни биласан..!»
Балиқ овидан эр қуп-қуруқ қайтиб келди. Хотини ундан сўради:
— Балиқ қани?
— Балиқми, дарёда!
Кунлар ўтиб, эр бир куни тушда ишдан келиб, хотинига деди:
— Тушликка овқат йўқми?
— Тушликми, кафеда!
— Ойижон, мени даладан топиб келганмисиз? — деб сўради қизча онасидан.
— Йўқ, нега бундай деяпсан, қизим?
— Нега бўлмаса, акам нуқул: «Сен пишмаган қовоқсан», дейди?
Тиш доктори ҳузурида:
— Бемор, сиз икки соатча овқат еманг.
— Дўхтир, ўзи сизга тўланган пулимдан кейин уч кун овқат емасам керак...
Раҳбар котибасига:
— Қаҳва келтир!
Котиба:
— Қаҳвани Бразилиядан келтириб бўлишган. Мен сизга уни тайёрлаб беришим мумкин.
Раҳбар:
— Шу ақлингни имтиҳонда ишлатганингда, ҳозир қаҳва ташиб юрмасдинг!
Биров хунуккина хотинга уйланган экан, хотини эридан:
— Қариндош-уруғларинг жуда кўп экан, қайси биридан юзимни беркитишни билмай қолдим, — деса, эри:
— Фақат мендан беркитсанг, кифоя! — дебди.
— Хотин, биласанми, газетада ёзишича, бир марта юракдан кулиш кулган кишига тўртта тухумнинг кучини берар экан. Ҳар куни қозон осавермай, болаларни кулдириб ҳам тур, — деди хасис эр.
Бир ҳамкасбимиз ким бизга бошлиқ бўлиб келса, ўшанга мослашади. Аввалги бошлиғимиз итни яхши кўрарди, у ҳам олтинчи қаватдаги уйида ит боқа бошлади. Кейинги бошлиғимиз қизил рангга ўч экан, у қизил кўйлак кийиб, итини ҳайдаб юборди. Навбатдаги бошлиғимиз мўйловли эди. У қизил кўйлагини қизига бериб, мўйлов қўйди.
Яқинда бизга аёл киши бошлиқ бўлиб келди. Э, аттанг, туппа-тузук эркак эди-я!..
— Севара, кеча ишга келмайман дегандинг, келибсан-у?
— Вой, бугун ишга келмай бўладими? Неварам чақиртирган. Сартарошим фақат бугун ишлайди. Қизимнинг боғчасида утренник... шунча ишни уйда бажариб бўладими?
Комиссия келгани яхши-да. Ишлар ўз-ўзидан йўлга тушиб кетади. Комиссия деб супурамиз-сидирамиз. Комиссия деб ишлаймиз, комиссия деб кийинамиз, комиссия деб… Хуллас, яшасин, комиссия!
Келин қайнонасига шикоят қилиб қолди:
— Ойи, ўғлингизнинг қилиқларига ортиқ чидолмайман. Нима қилиб бўлса ҳам ичишни ташлаттирмасак бўлмайди. Маошининг ҳаммасини ичиб битиряпти.
— Қўй, қизим, унақа дема, бўшаган шишаларга совун олиб турибмиз-ку, — деди қайнона.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.