Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
Етмишга кирган аммамга телефон қилдим:
— Ташқарига чиқманг-а амма!
— Йўқ, чиқмаяпман.
— Нима қиляпсиз?
— Ўтирибмиз, қўшнилар ўзлари киришди. Зумрад холанг, Холида холанг бор, яна уч-тўрт қўшнилар гаплашиб ўтирибмиз.
— Э, амма касал юқади. Тўпланиш керакмас. Нимага унақа қиласизлар, амма?
— Ҳавотир олма, жиян. Битта ниқобимиз бор. Ким гапирса, ўша тақиб гапиряпти.
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!