Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
Қишлоқдан келган икки йигит шаҳар автобусига чиқиб, ҳайдовчидан сўраётганмиш:
— Шу автобусда Жисмоний тарбия институтига бора оламанми?
Ҳайдовчи:
— Йўқ, — дебди.
— Мен-чи, мен бора оламанми? Ҳужжат топширишим керак эди-да, — дермиш иккинчиси.
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!