— Нега машинанг йўқолиб қолганини полицияга айтмаяпсан?
— Ҳо, дарров айтиб нима оламан! Олдин машинамни бўясин, яхшилаб таъмирласин...
— Нега машинанг йўқолиб қолганини полицияга айтмаяпсан?
— Ҳо, дарров айтиб нима оламан! Олдин машинамни бўясин, яхшилаб таъмирласин...
Қўйди-чиқди иши судда кўрилмоқда:
— Даъвогар, нима учун эрингиз билан ажрашмоқчисиз?
— Ўтган йили Янги йил байрами куни аразлаб онасиникига кетиб қолган эди. Кеча — Янги йил байрамида пайдо бўлиб, овқатинг нега совиб қолган, деб мени дўппослади...
Меҳмонхона хўжайини янги келган меҳмонни шахсан ўзи кутиб олди ва сафар сумкасини тўртинчи қаватга олиб чиқди.
— Мана, чой ҳақига! — дея келган меҳмон унга бир дона оққанд берди.
Шунинг учун ҳам меҳмонхона хўжайини ундан ҳужжат ҳам сўраб ўтирмади. Пастга тушиб, қайднома дафтарни очиб ёзиб қўйди: «Габроволик савдогар».
— Дада, сизни телефонга чақиришяпти! — хабар берди шумбола соқол олаётган отасига. Отаси телефонда гаплашиб бўлгач, ўғли сўради:
— Дада, юзингизни эслаб қолдингизми?
— Нима? Юзимни? Нимайди?
— Ойнангиз ўзидан-ўзи синиб қолди...
Рингда ҳакам санай бошлади:
— Бир, икки, уч...
Ерда қулаб ётган боксчининг устози шогирдининг қулоғига шивирлади:
— Саккизгача ўрнингдан турмай ётавер.
— Хўп, — дебди боксчи ётган жойида, — ҳозир соат неча бўлди?
— Менга сизнинг гўзаллигингиз, зеболигингиз, доно-ю, ақллилигингиз ёқади. Хўш, сизга менинг нимам ёқади? — деб сўрабди йигит.
— Менга сизнинг бошқаларга мана шундай тўғри баҳо бера олишингиз ёқади.
Габрова хонадони. Ўғилча отасига деди:
— Дада, шу кеча тушимда сиз менга кичкина шоколадча олиб берган эмишсиз!
— Агар ақлли бола бўлсанг, тушингда ундан ҳам каттароғини совға қиламан.
Бир габровалик йигит янада яшармоқчи бўлиб пойтахтга поездда кетаётса, вагонда бирга кетаётган йўловчи сўраб қолибди.
— Қайтишга ҳам чипта олганмисиз?
— Олиб ўтирмадим, — дея жавоб қилди орзуманд йигит, — балки, операция жуда омадли чиқиб, болалар чиптаси билан қайтиш насиб қилар.
Кичкинтой уй шифтини бўяётган отасининг ишини томоша қилаётган эди. Онаси гап ташлади:
— Ўрган, ўғлим, катта бўлсанг, отангга ёрдам берасан.
Бола ҳайрон бўлди:
— Нима, дадам ўшангача ишини тугатолмайдими?
— Ҳайронман... — деди фолбин хола ихлос билан келган одамга, — қарталаримнинг айтишига қараганда, сиз бундан икки йил олдин ўлган бўлишингиз керак-ку?
Келган одам ҳам жавоб қилди:
— Мен ҳам ҳайронман. Билиб беринг-чи, нега ўлмасдан юрибман экан...
— Қўшнижон, ҳозир одамлар анча олийжаноб бўлиб қолишибди.
— Нега ундай деяпсиз?
— Яқинда мен автобусга чиқаётиб қоқилиб тушдим. Биласизми, одамлар мени босиб кетишмади, устимдан сакраб ўтишди.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.