Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
Эр уйига келса, уйлар покиза, тозаланган, ҳаммаёқ саранжом-саришта ҳолда турибди. Эр бундан таажжубланиб, хотинидан сўради:
– Нима, уйда вай-фай узилиб қолдими, интернет ишламаяптими?
– Йўқ, дадаси, ҳаммаси ишлаётган эди, фақат телефонимнинг қуввати тугаб қолганди, шунга қувватлагични топиш учун ҳамма жойни тозалашга мажбур бўлдим-да, – деса, эр ичида: «ҳа, ҳар куни шу матоҳни ўзим билан олиб кетсам бўлар экан», – дермиш.
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!