ТИЛ ТАШВИШИ КИМНИ ҚИЗИҚТИРАДИ?
Саводи чатоқлигидан уялмайдиганлар ўқимасин
Юзлаб адабиёту китобларимизда, мақолаю бошқа асарларда миллий тилимиз фахримиз, бойлигимиз, истиқлолимиз тимсоли экани ёзилган. Ростдан ҳам бунга асло шубҳа йўқ. Бироқ назаримда, тилимиз бугун энг оғир нуқтамизга, ожиз тарафимизга айлангандай, миллат зиёлилари ва бутун халқимизнинг меҳрига, эътиборига муҳтож ҳолга келиб қолгандай туюлади.






















