Овқатни исроф қилганлик учун жавобгарлик белгиланади
Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотига кўра, дунё бўйича озиқ-овқатнинг учдан бир қисми чиқиндига ташлаб юборилади. Бунинг натижасида глобал иқтисодиёт ҳар йили 1 триллион доллардан маҳрум бўляпти.
Дунёда ҳар йили 4 миллиард тоннага яқин озиқ-овқат ишлаб чиқарилади. Агар оқилона фойдаланилса ва тўғри тақсимланса, бу сайёрамиз аҳолисининг барига етиши ва умуман очлар қолмаслиги керак.
























