Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар
Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатига айланди.
Батафсилёхуд aнъaнa дaрaжaсигa етиб келгaн иллaт
Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда қафас ичидаги мушук устидан бензин қуйиб тириклайин ёқиб юборилгани ҳамда тирик итни бензин аррада ваҳшиёна бўлаклаб ташлангани акс этган бир неча фото ва видео материаллар тарқалгани кенг жамоатчиликни чуқур ларзага солган эди.
Куни кеча эса ҳайвонларга нисбатан яна бир ваҳшийлик ҳолати, яъни бир неча фуқаролар томонидан дайди итларни таёқ билан калтаклаб, воқеани камерага тушириб, шафқатсиз қирғинни кулги ва беҳаё сўзлар билан кузатиб туришгани тасвирланган навбатдаги видео материал ижтимоий тармоқларда муҳокама кун тартибига айланди.
Табиийки, тармоқлардаги ушбу ҳолатлар инсон таъбини хира қилмасдан қолмайди. Шу сабаб уни кўрган ҳар бир фуқарода, «негадир шу ҳолатлар бугун кўпайиб бормоқда», деган фикр хаёлдан кечади.
Бу борада ваҳшийлик «эволюцияси»ни таҳлил қилар эканмиз, аслида ушбу салбий ҳолатлар бугун пайдо бўлмаганини, биргина ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқбузарларнинг хатти-ҳаракатидан кўриш мумкин. Инсон одатий ҳолга айланмаган ахлоқсизликларни тап тортмасдан қилолмайди.
Фақат бугун мамлакатимизда демократик қадриятлар ривожланиб, ижтимоий тармоқларнинг кенг оммалашиши орқали фуқароларимизнинг фаоллиги ошиб бораётган бир даврда ушбу салбий ҳолатлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, ушбу воқеликлар бугунгидек жамиятда тез-тез учраб турганини тақдим этилаётган видео материаллардаги ҳуқуқбузарларнинг бу борада «дийдаси» қотганидан осон англаш мумкин.
Ушбу ҳаракатларни унга мойиллиги бор фуқаролар, айниқса ёшлар кўз ўнгида амалга оширилиши эса ҳайвонларга нисбатан бугунги ваҳшийлик «анъана» даражасига етиб келганига бир ишорадир. Бу жамиятда жиддий оқибатларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Зеро, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган фуқаролар, ўсмирлар келажакда инсонларга қарши ҳам жиноят содир этишга мойил эканини руҳиятшунослар аллақачон исботлашган.
Таъкидлаш жоиз, бугун мамлакатимизда ҳайвонларга нисбатан ваҳшийлик ҳолатларига қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Бироқ бу борада кўрилаётган маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари соҳада ҳуқуқбузарлик ҳолатларини кескин камайтириш имконини бермаяпти.
Шу сабабли, Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Aбдушукур Ҳамзаевнинг Сайловолди дастурида қаровсиз ҳайвонлар ва уй ҳайвонларини назорат қилиш бўйича мақсадли дастурлар қабул қилиш ва амалга ошириш орқали мазкур ижтимоий муаммога барҳам бериш вазифаси қўйилган.
Дастур авваламбор бундай салбий оқибатларни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи муаммоларни институционал ҳал этиш, хусусан уй ҳайвонларини сақлаш бўйича тартиб ва қоидаларни, қаровсиз ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш борасидаги тартиб-таомилларини тубдан ислоҳ қилишни белгилайди. Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалаларини ҳам қайта кўриб чиқиш мазкур дастурда назарда тутилмоқда.
Ўйлаймизки, янгиланган Конституциямиз нормаларида белгилаб берилган жамоатчилик назорати институтининг натижадорлиги нафақат ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик муносабатларининг олдини олиш, балки жамиятда атроф муҳит объектларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбуриятини ҳам мустаҳкамлайди.
Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий оқибати жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи ушбу хавфли иллат даражасига келиб қолган ҳуқуқбузарлик билан муросасиз курашишимиз лозим. Зеро, ҳинд қаҳрамони Маҳатма Ганди айтганидек, «Миллатнинг буюклиги ва маънавий юксаклиги ўша миллатнинг ҳайвонларга қандай муносабатда бўлиши билан ўлчанади».
Ислом ХУШВАҚТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатига айланди.
БатафсилИлгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.
БатафсилАҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.
Батафсил