Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЖазирама иссиқда юрак ва қон босим касалликлари билан оғриганлар, ҳомиладор аёллар ва болалар, кексалар ҳар қачонгидан эҳтиётроқ бўлишлари керак.
Хавф шундан иборатки, инсон тана ҳароратининг меъёридан кўтарилиши саломатликка жиддий салбий таъсир этиши мумкин. Бу тананинг қизаришига ва кучли чанқоққа сабаб бўлади. Кейинчалик, ҳушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин. Хўш, жазирама иссиқдан сақланиш учун нималар қилиш лозим?
Жазирама иссиқда юрак ва қон босим касалликлари билан оғриганлар, ҳомиладор аёллар ва болалар, кексалар ҳар қачонгидан эҳтиётроқ бўлишлари керак.
Хавф шундан иборатки, инсон тана ҳароратининг меъёридан кўтарилиши саломатликка жиддий салбий таъсир этиши мумкин. Бу тананинг қизаришига ва кучли чанқоққа сабаб бўлади. Кейинчалик, ҳушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин. Хўш, жазирама иссиқдан сақланиш учун нималар қилиш лозим?
Кўпроқ сув ичиш. Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолияти яхши ишлаши ва сув-туз балансини меъёрлаштиришга қулай шароит туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмоли ҳажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча, оддий ичимлик сув истеъмол қилган маъқул. Сурункали касаллиги мавжуд бўлса, шифокор тавсиясига риоя қилиш лозим.
Энг иссиқ пайтда – 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликка ва айниқса, қуёш нури остида юрмасликка ҳаракат қилинг. Кунингизни шундай режалаштирингки, бу вақтда ёки ишда ёки уйда бўлинг.
Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданга самарали нафас олишга ёрдам беради. Сув хона ҳароратида бўлгани маъқул. Муздек сув билан ювиниш эса, тана ҳарорати кескин ўзгаришини келтириб чиқариб, пневмония касаллигига олиб келади.
Албатта, очиқ сув ҳавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш тақиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.
Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг. Бундай иссиқ кунда кам ҳаракатлик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.
Озиқланиш рационини ўзгартиринг. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғли сут ва гўшт маҳсулотлари истеъмолидан тийилинг, аммо балиқ ва сабзавотлар маҳсулотларидан воз кечманг. Сутли маҳсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозимки, расталарда қуёш нури тушиб турган ҳамда яроқлилик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни сотиб олмаслик керак.
Албатта, таомларни туз билан тановул қилинг, чунки юқори ҳароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади.
Синтетик матодан тайёрланган кийимлар киймасликка ҳаракат қилинг. Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб уриши асосан бош қизиганда содир бўлади.
Бундай иссиқ кунда, кондиционерсиз иложи йўқ. Аммо куни бўйи кондиционери бор хонада бўлсангиз ҳам, шундай жойлашингки, ундан чиқаётган совуқ хаво тўғридан-тўғри сизга таъсир қилмасин.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил