ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ
ёхуд Урганч шаҳар ҳокимлиги камбағалликни қандай қисқартирмоқчи?
Хоразм вилоятида ҳозир 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда, уларнинг 856 таси эса ўта ночор аҳволда экани ачинарлидир. Бу рақамларни мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг март ойида Хоразмга қилган ташрифи доирасида Урганч шаҳрида ўтказган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидлаган эди.





















