Антикоррупция ҳафталиги ўтказилади
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Жумалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг жорий йил 11 декабрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди.
Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида «вафел чизмаси» пайдо бўлмоқда, дея хабар берди Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси. Ушбу чизма Сингапурда муваффақиятли синовдан ўтган.
Ҳукумат қарори (743-сон, 06.09.2019 й.) билан Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» канали.
2019 йил 14-19 август кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда my.gov.uz портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган қуйидаги хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади, дея хабар берди ДХА телеграм канали.
Ҳукуматнинг Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади.
Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ энди ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.
Дунёга келган фарзандга аввало муносиб исм танланади? Ҳамма исм ҳам ўзига хос маънога эга. Сўнгги вақтларда мамлакатимизда гўдакларга исм беришда энг оммабоп танлов қайси бўлганини биласизми, деб ёзмоқда uza.uz.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори билан олий таълим муассасаларига қинғир йўллар билан кирганларга нисбатан чора кўрилишига оид меъёр белгилангани ҳақида ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев хабар берди.
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Фарғона вилоятида 2022 йилдан бошлаб электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Дастлабки электромобиллар жорий йилнинг декабрь ойида тест режимида ишлаб чиқарилади.
Шу кунларда Қорақалпоғистонга ташриф буюрган меҳмонлар камёб манзарани кузатишлари мумкин – Мўйноқдаги Судочье кўлига қизғиш фламинголар галаси қайтиб келди.
«Қизил китоб» – йўқолиб бораётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини қайд қилувчи давлат ҳужжати. «Қизил китоб»да ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг камайиши, ареалларининг қисқариб бориши сабаблари ёритилади, уларни сақлаб қолиш учун тавсиялар бериб борилади.
Маърифатпарвар шоир Аваз Ўтар «Тил воситаи робитаи оламиёндир» дея тил инсон ва оламни боғлаб турувчи восита, кўприк эканини таъкидлаган. Бугун юртимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми тобора юксалаётгани ҳар биримизга фахр-ифтихор бағишлайди.