Нам салфеткалар тақиқланади!
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилТошкент шаҳридаги чорраҳаларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида «вафел чизмаси» пайдо бўлмоқда, дея хабар берди Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси. Ушбу чизма Сингапурда муваффақиятли синовдан ўтган.
Чизма ёрдамида ҳаракат йўналишида тирбандлик юзага чиққан ҳолатда чиқиш мумкин бўлмаган ҳудуд белгилаб олинади ва ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади. «Вафел чизмаси» йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган баъзи ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни тақиқламайди.
Бугунгача фақат 7 та чорраҳада бундай чизмалар пайдо бўлди. Якунда 25 тага етказилади.
Маълумот учун:
Ҳозирча «вафел чизмаси» қоидаларини бузганлик учун баённомалар расмийлаштириш кўзда тутилмаяпти. Ҳайдовчиларга чизманинг талабларини ўрганиб чиқиш учун вақт ва унга кўникиш учун имконият берилади.
«Вафел чизмаси» нима?
Кўпчилик ҳайдовчиларни шу савол қийнаётган бўлса керак. Бу чизиқлар тирбандлик пайдо бўлиш хавфи бор пайтларда чорраҳага тиқилиб кирадиган ҳайдовчилардан сақланишга ёрдам беради, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида.
Умумий қоидага кўра, ушбу сариқ чизиқлар устида тўхташ мумкин эмас, фақат айрим ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилаётганда тўхташ мумкин (масалан, пиёдаларни ўтказиб юбориш).
Шунингдек, ушбу чизиқ светофорнинг яшил чироғи ўчиб ёнаётган пайтда ёки сариқда чорраҳага кириб келадиган ҳайдовчилардан ҳам огоҳликни талаб қилади. Яъни қизил чироқ ёнгунгача чорраҳадан тўлиқ ўтиб кетишга кўзи етмаган ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади, йўқса жарима тўлайди. Айни мана шунақа «сариқ аралаш қизилда кириб келиш» ортидан чорраҳаларда кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари содир этилади ёки тирбандликлар ҳосил бўлади.
Бундай чизиқлар ўтган йили Россияда ҳам пайдо бўлган.
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилПенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
БатафсилДунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил