Тўртта фармацевтика саноат зонаси ташкил этилади
Мамлакатимизда тўртта фармацевтика саноат зонасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Президентимизнинг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталида эълон қилинди, дейилади gazeta.uz сайтида. Ҳужжатда Бойсун туманида «Бойсун-фарм», Бўстонлиқ туманида «Бўстонлиқ-фарм», Зомин туманида «Зомин-фарм» ва Сирдарё туманида «Сирдарё-фарм» фармацевтика саноат зоналари очилиши кўзда тутилган.










