Нам салфеткалар тақиқланади!
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилРасул КУШЕРБАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
— Имтиёзлар иқтисодиётда ҳалол рақобат йўқолиб, истеъмолчиларга танловсиз, сифати паст маҳсулот ва хизматлардан мажбуран фойдаланишга олиб келиши мумкин.
Афсуски, сўнгги вақтларда айрим монополистларга берилаётган алоҳида устун ҳуқуқлар аҳоли ижтимоий кайфиятига салбий таъсир ўтказмоқда.
Чунки аҳоли шу соҳада ўзи истаган сифатли, арзон маҳсулот ва хизматдан фойдалана олмаяпти. Булар қаторига боқиманда «Ўзавтосаноат» таркибидаги корхоналарга берилаётган имтиёзлар ҳам киради.
Айрим юртдошларимиз иложсизликдан бир парча суғориладиган ерда «ўзбошимча», деб топилаётган бошпаналарининг бузилишидан ҳадиксираб кун ўтказаётган бир вақтда узоқ йиллар шоҳона имконият ва имтиёзлар қуршовида яшаган «Ўзавтосаноат»га (Саноат хаби) яна 100 гектарлик суғориладиган ер майдони беғараз берилмоқчи, 5-6 сотихмас 100 гектар! Кулгилиси, озиқ-овқат хавфсизлигига «ўзбошимча» уй қуриб яшаётган камбағал аҳоли хавф солаяпти, деб бонг урамиз, камбағални қийнаймиз. Юзлаб гектар суғориладиган ерларни эгаллаётган монополистлар эса оппоқ, идеал. Бу ҳам етмагандек ҳамма ерни аукцион орқали олса, «Ўзавтосаноат» аукционсиз олмоқчи. Умид қиламанки, адолатли, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кетаётган бир вақтда «бир тўда» кўзга кўринмас шахсларнинг лоббизми экани кўриниб турган бундай лойиҳа қабул қилинмайди.
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилПенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
БатафсилДунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил