Заковат

Кўприк қулаб тушадими?

Кўприк қулаб тушадими?

Интеллект Заковат 🕔14:06, 11.11.2019 ✔861

Катта юк машинаси 10 км узунликдаги кўприкдан ўтмоқда. Кўприк фақат 2300 тоннани ушлаб туриши мумкин, бу юк машинасининг аниқ оғирлиги. Юк машинаси кўприкнинг ярмидан кўпини босиб ўтади ва тўхтайди. Юк машинасига қуш қўнмоқда. Кўприк қулаб тушадими? Сабаб кўрсатинг.
 

Тўлиқроқ
Футбол ишқибозлари учун савол

Футбол ишқибозлари учун савол

Интеллект Заковат 🕔17:49, 18.10.2019 ✔872

Футболда «қуруқ барг» деган ибора бор, у қайси ҳолда ишлатилади?

Тўлиқроқ
Тил бойлигимизни аниқлаймиз?

Тил бойлигимизни аниқлаймиз?

Интеллект Заковат 🕔22:35, 10.10.2019 ✔921

Кўнгил … кетмоқ. Бирор нарса ейиш ёки ичишни ниҳоятда хоҳламоқ.

Кунлардан бир кун бир мўйсафид бозорга балиқ олиб келди. Шокиржон буни кўрди-ю, кўнгли … кетди (журналдан).

Тўлиқроқ
Учтадан биттаси

Учтадан биттаси

Интеллект Заковат 🕔17:54, 03.10.2019 ✔1002

Шоҳ вазирига «Менга нок олма анор келтир» деб буюрибди. Зукко вазир битта мева келтирибди.

Диққат савол: вазир қандай мева келтирган?

Тўлиқроқ
Беморнинг «шериги»

Беморнинг «шериги»

Интеллект Заковат 🕔09:54, 27.09.2019 ✔914

Ҳиндистон тарихида бир пайтлар вафот этган эр билан бирга унинг аёлини ҳам гулханда ёқишгани ҳақида эшитгансиз. Қадимги Мисрда эса бирон киши касаллик туфайли вафот этса, у билан бирга яна бир кишини қатл қилишган. 
Диққат савол: вафот этган бемор билан бирга ким қатл қилинган? 

Тўлиқроқ
Қуроллар нега безатилган?

Қуроллар нега безатилган?

Интеллект Заковат 🕔20:25, 20.09.2019 ✔868

Император Юлий Цезар ўз қўшинларига қалқон ва қиличларини қимматбаҳо нарсалар билан безатиш­ни буюрган экан.
Диққат савол: Юлий Цезар нима сабабдан шундай қилган?

Тўлиқроқ
Она тимсоҳ

Она тимсоҳ

Интеллект Заковат 🕔18:24, 12.09.2019 ✔881

Тимсоҳлар асосан сувда яшаса ҳам тухум қўйиш учун қуруқликка чиқишади. Тухумларни ёриб чиққан тимсоҳчаларни сувда яшашга ўргатиш ҳам она тимсоҳнинг вазифаси саналади. 
Диққат савол: қуруқликдаги ҳали юришни билмайдиган тимсоҳларни она тимсоҳ қандай қилиб сувга олиб боради?

Тўлиқроқ
У нима дегани?

У нима дегани?

Интеллект Заковат 🕔20:40, 22.08.2019 ✔876

«Кўлик» сўзи ҳозирда фақат маълум ҳудудлардагина ишлатиладиган шевага хос сўз сифатида қаралади. Лекин қадимги ёзма ёдгорлик­лар – «Девону луғатит турк», «Қутадғу билиг» каби манбаларда «кўлик» умумтуркий сўз сифатида ишлатилган. 
Диққат савол: ҳозирда ҳам жонли тилимизда қўлланиб келаётган ушбу сўз нимани англатади? 

Тўлиқроқ
Қотил ким?

Қотил ким?

Интеллект Заковат 🕔23:11, 15.08.2019 ✔978

Шерлок Холмс хиёбонда сайр қилиб юриб бир аёлнинг жасадини кўриб қолди. У аёлнинг чўнтагидан телефон топиб олди ва аёлнинг эрига қўнғироқ қилиб: «Тезда етиб келинг, хотинингизни ўлдириб кетишибди», дейди. Аёлнинг эри етиб келиши билан Шерлок Холмс полицияга қотил айнан эрнинг ўзи эканлигини айтади. 
Диққат савол: Шерлок Холмс буни қандай билди?

Тўлиқроқ
У нимадир?

У нимадир?

Интеллект Заковат 🕔20:18, 08.08.2019 ✔998

Махтумқули ва Дурди шоир айтишувида Махтумқули шундай ёзади:
– У нимадир, тупроқ каби суринмас?
У нимадир, одамларга кўринмас?
У нимадир, бирор тўнга ўранмас?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!
Диққат савол: ушбу мисраларга Дурди шоир қандай жавоб қилган?
 

Тўлиқроқ
Ғаввослар сири

Ғаввослар сири

Интеллект Заковат 🕔12:19, 02.08.2019 ✔963

Сув остига шўнғийдиган моҳир ва тажрибали ғаввослар ўзлари билан нина олиб юришган. Сув остида уни олиб юриш бироз ноқулайлик туғдирса ҳам ғаввослар ундан воз кечмаган. Чунки нина улар учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган. 

Диққат савол: ғаввос нинадан нима мақсадда фойдаланган? 

Тўлиқроқ
Қандай қуш?

Қандай қуш?

Интеллект Заковат 🕔21:10, 25.07.2019 ✔1026

Бу қушлар фақат ўзларидан кичик жуссали жонзотларга ҳужум қила олади. Лекин уларнинг бир тепкиси от тепкисидан ҳам қаттиқроқ зарба экани аниқланган. 
Диққат савол: Бу қандай қуш? 

Тўлиқроқ
Фузулий шеъриятининг асоси нима?

Фузулий шеъриятининг асоси нима?

Интеллект Заковат 🕔18:41, 11.07.2019 ✔1006

«Фузулий шеъриятининг асосий мавзуси ҳам, ҳаракатлантирувчи кучи ҳам, бу шеърларни ичдан нурлантириб турган қувват манбаи ҳам, уларни жозибали ва севимли қилган ҳам – барча-барчаси ...... , – деб ёзади олим Эргаш Очилов. – Шоир учун у устоз, шогирд, дўст, маҳрам, ҳаёт мазмуни, яшаш шарти, инсонийликдан мақсад, хуллас у – ҳамма нарса!»

Тўлиқроқ
Қайси шаҳар?

Қайси шаҳар?

Интеллект Заковат 🕔20:19, 04.07.2019 ✔1046

Савол: Буюк маърифатпарвар олим Маҳмудхўжа Беҳбудий номи XX асрнинг биринчи чорагида қайси шаҳарга берилган?

Тўлиқроқ
Хат ташувчи жонзот

Хат ташувчи жонзот

Интеллект Заковат 🕔11:04, 21.06.2019 ✔1062

Хат ташувчи жонзотлар дейилганда хаёлимизга дарров каптарлар келади. Лекин бу қушлар тинч ҳудудлардагина парвоз қилишади. Даҳшатли тўфонлар гирдобидаги уруш ўчоғидан хат жўнатишда каптардан фойдаланиш яхши самара бермайди. 
 

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.

    🕔22:52, 31.12.2021
  • Чиқиндидан ясалган арча

    Чиқиндидан ясалган арча

     

    Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.

    🕔22:43, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • «Янги йилга спорт билан!»

    «Янги йилга спорт билан!»

    Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.

    🕔22:54, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёрдамчи олмахон

    Ёрдамчи олмахон

    Энг хотираси паст бўлган кулранг олмахонлар ўрмондаги дарахтлар кўпайишига ҳисса қўшар экан.

    ✔ 603    🕔 15:56, 16.09.2021
  • Инсоннинг холоскори

    Инсоннинг холоскори

    Бир жонзотни одамлар инсоннинг холоскори сифатида ардоқлайди. Ривоятга кўра, ўша жонзот инсонни бошқа мавжудотга ем бўлишдан сақлаб қолган экан. Шу сабабли инсонлар уни алоҳида эҳтиром қилиб, уйларидан жой беришади.

    ✔ 636    🕔 10:18, 26.08.2021
  • Автомобилсиз  ҳаёт

    Автомобилсиз ҳаёт

    Бугун биз ҳаётимизни автотранспортларсиз тасаввур қилолмаймиз. Лекин дунёнинг баъзи ҳудудларида машинасиз ҳаёт жорий қилинган.

    ✔ 585    🕔 17:39, 12.08.2021
  • Қаерда  учраши  мумкин?

    Қаерда учраши мумкин?

    Вақти-вақти билан минг­лаб инсонлар жўр овоз билан ушбу предметни сўрашади ва ҳаттоки талаб ҳам қилишади. Одатда ўша минглаб инсонлар ўзлари талаб қилаётган предметдан махсус конструкция орқали ҳимоя қилинади. 
     

    ✔ 589    🕔 14:49, 06.08.2021
  • Асосий далил

    Асосий далил

    Кунлардан бир кун полиция бир қўлида кассетали магнитофон, иккинчисида тўппонча ушлаган одамни жонсиз ҳолда топди.
     

    ✔ 604    🕔 15:47, 30.07.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар