Давр нафаси      Бош саҳифа

Тадбиркор учун яна бир молиявий имконият

Бугун тадбиркорликни ривожлантириш ҳақида гап кетганда фақат янги бизнес бошлаш ёки ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг ўзи кифоя қилмайди.

Тадбиркор учун яна бир  молиявий  имконият

Бунинг учун тадбиркорда молиявий манбалардан эркин фойдаланиш, зарур техника ва ускуналарни харид қилиш, замонавий хизматлардан фойдаланиш имконияти ҳам бўлиши керак. Айниқса, кичик бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун муқобил молиялаштириш манбаларининг кўпайиши муҳим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракция­сининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган қонун лойиҳаси якка тартибдаги тадбиркорлар учун лизинг хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутаётгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, ҳужжат молия бозори инфратузилмасини ривожлантириш, нобанк молиявий хизматлар соҳасида рақобатни кучайтириш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг лизинг хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Хўш, бу ўзгариш тадбиркор учун нимани англатади?

Қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодекси ҳамда «Лизинг тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркор ҳам юридик шахс сингари лизинг олувчи бўлиши мумкин. Шунингдек, лизинг олувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган ҳолларда лизинг объектини лизинг берувчининг балансида ҳисобга олиш белгиланмоқда. Лизинг шартномасида эса мол-мулкка эгалик қилиш, амортизацияни ҳисоблаш тартиби, объектдан фойдаланиш шартлари ва чекловлари аниқ кўрсатилади.

Бу ерда гап фақат ҳуқуқий ҳужжатга киритилаётган техник ўзгартишлар ҳақида эмас. Зеро, тадбиркорлик фаолия­тида зарур техника, ускуна ёки бошқа мол-мулкни бирданига тўлиқ маблағ тўлаб харид қилиш ҳар доим ҳам осон эмас. Лизинг эса бундай ҳолатда муқобил молиялаштириш воситаларидан бири бўлиши мумкин. Шунинг учун якка тартибдаги тадбиркорларнинг мазкур хизматдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш нобанк молиявий хизматлар бозорининг ривожланиши ва тадбиркорлик субъектлари учун молиявий муҳитнинг янада қулайлашишига хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

Йиғилишда мазкур ўзгартишларнинг якка тартибдаги тадбиркорларни муқобил молия­лаштириш манбаларига жалб этиш, нобанк молия­вий хизматлар бозорини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай молиявий шароит яратишдаги аҳамиятига эътибор қаратилди. Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда кун тартибидаги яна бир муҳим масала – энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва уларнинг самарадорлиги ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Энергетика вазири Ш.Ходжаевнинг шу масалага бағишланган ахбороти эшитилди. Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда энергетика соҳасини изчил ривожлантириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва кўмир билан барқарор таъминлаш, энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, янги қувватларни ишга тушириш, тежамкор технологияларни жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, соҳанинг ҳуқуқий асослари ҳам такомиллаштириб борилмоқда. Аммо ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар давомида истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ айрим масалалар мавжудлиги маълум бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб, депутатлар томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги, электр энергияси, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва кўмир таъминоти ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини атрофлича муҳокама қилиш зарурлиги таъкидланди. Муҳокамалар якунида мазкур масала ҳам депутатлар томонидан маъқулланди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар