Давр нафаси      Бош саҳифа

Мустақиллик қиёфаси

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Мустақиллик  қиёфаси

Афсуски, одам боласи тез унутади. Қадрига етиш, шукр қилиш деган оддий инсоний туйғуларни ҳам эсдан чиқаради. Кўз ўнгимизда юз бераётган катта ўзгаришларнинг фарқига бормайди ёки билиб туриб такаббурлик қилади.

Яқинда ёши саксонга бораётган бир танишим «Фалончи қамалганди, ўғли лавозимга ўтирибди. Фалончи ишдан олинганди, уч ой ўтмай сал бундайроқ бўлса ҳам, вазифага қўйилибди. Мен тушунмадим, нега бундай бўляпти?» деб сўраб қолди.

Очиғи, у кишидан хафа ҳам бўлмадим, гапига ҳайрон ҳам қолмадим. Негаки, битта у эмас, аксариятимизда шундай фикр бор: биров қамалдими, уруғ-аймоғи билан «супурилиши» керак, ишдан кетган одам нафақат сиё­сий саҳна, ҳатто жамоатчилик назаридан узоқда, кўзга кўринмай юришга маҳкум...

Тўғри, илгари шундай эди. Бугун замон ҳам, сиёсат ҳам ўзгарди. Бироқ таассуфки, жамият буни тўғри англаб ололмаётир. Ҳаётимизда бўлаётган ўзгаришлар ва уларга муносабатимизни кузатиб туриб, баъзан бир нарсага ҳайрон қоламан: бизда ҳам фахр, Миллат ва Ватан зафарларидан қувониб, ғурурланиш ҳиссиёти борми ёки бу туйғуларимизни ҳам мустабидлик тўфонларига «ем» қилганмизми? Шунча ишлар, ўзгаришу янгиланишлар бўлаётир, аммо аксарият ҳолларда уларга ёндашувимиз, ҳали айтган танишимникидек, ўта носоғлом...

Майли, тарғибот, Президент сиёсати, бугунги кунларимиз қадрини одамларга кенг ва бафуржа шарҳлаш, тушунтириб бериш амалиёти, бироқ бу ишларимиз ҳозирда кўнгилдагидек кечмаётгани алоҳида мунозара мавзуси. Аммо биз, тарихи минг йилларга тенг халқ, ўтмиши афсонага айланган юрт фарзандлари сифатида қалбимизда миллий ғурур туйғусини шакллантиришни ўрганишимиз бугун жуда долзарб, деган бўлардим...

Қудратилла  РАФИҚОВ,  сиёсатшунос

(«Халқ сўзи» газетасининг 2026 йил 21 май сонидаги «МИЛЛАТ ШАВКАТИ» мақоласидан.)




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар